Фарғонада “Пахтакор-79” хотира турнири якунланди
05 aug 2019 17:49
News
Фарғонада “Пахтакор-79” хотира турнири якунланди
Ўтказилган турнирда саккизта жамоа – “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Истиқлол”, “Цементчи”, “Ифтихор”, “Ёзёвон лочинлари” ва “Атласчи” жамоаларининг 2005-2006 йилларда туғилган ёш футболчилари иштирок этди. 5 кун мобайнида ўтказилган болалар мусобақасида “Қўқон-1912” футбол академияси ёшлари ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиблар вилоят футбол ассоциацияси томонидан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида ёш футболчиларга пахтакорчиларнинг 1979 йилдаги фожиали ҳалокати ҳақида гапириб берилди.
Шунингдек ушбу фожиали ҳалокат нафақат ўзбек футболида балки, жаҳон футболи учун ўчмас из қолдиргани таъкиблаб ўтилди. Ушбу ўйин орқали фарғоналик футбол жамоатчилиги марҳум пахтакорчилар ёрқин хотирасига ўз ҳурматини изҳор қилдилар. Ўйинлар “Истиқлол” стадиони футбол майдонида ўтказилди.




Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments