Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  33 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда News

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Tags :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика