Latest news

20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  0 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  1 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  9 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  38 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  18 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас! News

Финал олди стадиондамиз, тақиқлар йўқ эмас!

Ўзбекистон кубоги финали доирасида АГМК ва "Пахтакор" жамоалари бош соврин учун курашишади.

Айни пайтда ижодий гуруҳимиз билан "Истиқлол" стадионидамиз. Мухлисларга қайноқ ва қизиқарли хабарларни етказиш учун стадионга анча олдин етиб келдик. Аммо ЎФА ва ПФЛ ходимлари ўйингача бўлган жараёнларни суратга олишни тақиқлаб қўйишди.

ПФЛ матбуот хизмати эса соат 13:00дан бошлаб ОАВ ходимлари стадиондан туриб бемалол ишлаши мумкинлиги ҳақида расман эълон қилди. Айни пайтда Фарғонада у қадар совуқ эмас, лекин шамол қўзғалди. Интернетдаги об-ҳаво маълумотига кўра, соат 13:00дан бошлаб ёмғир томчилаш эҳтимоли бор.

Финал иштирокчилари, яъни АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўйинга 1,5 соат қолганида стадионга ташриф буюриши кўзда тутилган. Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган кубокни ҳозирча кўрганимиз йўқ. Қолаверса, ғолибга совринни ким топшириши ҳам бизга маълум эмас. Одатда финалдан олдинги матбуот анжуманида кубок столда туради. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари айнан кубок олдида учрашувдан олдин ўз фикрларини билдиришади одатда. Лекин кечаги матбуот анжуманида кубок мураббий ва футболчилар олдига келтирилмади. 

Бизга фақат Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириладиган соврин стадионда экани маълум қилинди. Стадиондаги трибуналарда айни пайтда "Пахтакор" томонидан келтирилган бир неча юзлаб сариқ рангли футболкалар қўйиб чиқилмоқда. "Пахтакор" финалга ўзгача руҳда тайёрланган.

Қизиғи, АГМК жамоасининг асосий рангги ҳам сариқ. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бугунги финалда "Пахтакор" мухлислари жой оладиган трибуналарнинг анъанавий ранггига безашидан АГМК клуби ҳам ютқазмайди.


П.С: Ҳар қандай финал ўйинлари, у мамлакат кубоги бўладими ёки Қитъа мусобақаси. Медиа марказлар соат 9:00дан ишга тушади ва ОАВ вакиллари стадион ҳудудида эркин ишлаш имкониятига эга бўладилар. Фақат бизнинг ПФЛда эмас.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика