Latest news

08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 08:30Ланс сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  2 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  2 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  21 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  5 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  4 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  9 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  16

Фақатгина НОМИ қолган "Бунёдкор". Клуб ислоҳотларга муҳтож! News

Фақатгина НОМИ қолган "Бунёдкор". Клуб ислоҳотларга муҳтож!

ХХ асрда "Пахтакор" Ўзбекистон номидан бутун дунё футболига танилди.

Қитъа саҳнасида ўзбек футболининг ҳақиқий бренди, байроқдор бўлиб келди токи 2007 йилда Суперлигада "Бунёдкор" пайдо бўлмагунча. 2008 йилга келиб яна бир гигант клуб номи Осиё, Жаҳон бўйлаб таралди. Энди "Пахтакор" ёлғиз эмас, унга шерик "Бунёдкор" бор эди. ОЧЛда шарқ минтақасида "Аделаида Юнайтед"дан тортиб, Япония гигантларини титратган ҳам, академия орқали юлдузларни етиштириш фабрикаси бўла олган ҳам "Бунёдкор" эди. Аммо бугун бу клубдан фақатгина НОМ қолди. Инсон танасида йиринг пайдо бўлса, у йиғилиб боради ва бир кун ёрилади. Йирингни даволатиш учун бир нечта шифокорга даво истаб борасиз. Униси бундай даволаб кўради, бошқаси яна ўзгача йўл билан даволайди. Якунда сиз ўша аъзойингиздан ажраласиз, тамом. "Бунёдкор" ҳам бугун худди шундай вазиятда. 

Сўнгги 2 йилликдаги ҳолат

Биринчи галда "Ўзбекнефтгаз" "Бунёдкор"дан нима истаётганини ва йўналишини аниқлаб олиши керак. Сўнгги 2 йилда "Бунёдкор"да мураббий ва раҳбарият қўлқопдек алмаштирилди. 2022 йил ҳолатига кўра жамоада 3 нафар мураббий фаолият олиб борди. Шуҳрат Мақсудов, Виктор Карпенко, Иван Бошкович. Мақсудов билан мавсумни бошлаган "қалдирғочлар" черногориялик мутахассис бошчилигида 8-ўринда тугатганди. Ушбу йилда клуб раҳбариятида Улуғбек Мирзаев ва Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борди. 2023 йил қишидаги кутилмаган бурилишлардан сўнг яна раҳбарият ва мураббий ўзгарди. Шерзод Ҳақбердиев клуб бош директори, Мурод Отажонов бош мураббий. Мавсумни яхши бошлаган жамоа ёзга келиб мағлубиятлар гирдобига тушди ва эски ҳолат такрорланди. Энди Мурод Алиев директор, Александр Крестинин бош мураббий. Бу ерда иккита ҳолатда бир нарсани айтиш мумкин, Бошкович ва Крестинин ўз миссиясини охиригача бажармади ва ярим йўлда чиқиш эшиклари кўрсатилди. Натижа эса ўзгармади, 8-ўрин.  2019 йил 3, 2020 йил 4, 2021 йил 5, 2022 ва 2023 йил 8 ўринлар билан кифояланди. 

2 йил ичида 5 нафар мураббий, 4 нафар бош директор алмашди. Бу йил яна шу нарса юз беради. Клубда тизм шу қадар издан чиқиб кетганки, раҳбарият ўзгариши албатта мураббийлар штабига ҳам таъсирини ўтказяпти. Мурод Алиев ҳам аввалги ҳамкасблари юрган йўлдан юрди ва қишда ҳеч қаерда бирор каромат кўрсатмаган Иван Бубалони олиб келди. Хато ҳаммада ўтади, лекин бир хатони яна такрорланиши клубда аниқ мақсад, режа, тизм йўқолиб бўлганлигини билдиради. "Бунёдкор" ўз йўлини топа олмаяпти.  Одатда ўзгаришлар вазиятни ўнглаш, юқорига кўтарилиш учун амалга оширилади. "Бунёдкор"да эса акси кузатиляпти. Хулоса шуки, клуб эса туб ислоҳотларга муҳтож, чунки ҳеч бир ўзгариш натижа келтирмаяпти. 

Тақдир чархпалаги

Тарихга назар ташлаймиз. 2018 йил "Бунёдкор"нинг директори Мурод Алиев бўлганлигини биласиз. Айнан шу даврда қарздорликлар сабаб 6 очко олиб ташланган ва клуб ёпилиш арафасида бўлганди. Ўшанда стадион ЎФАга бериб юборилган, академия ҳам қўлдан бой берилишига оз қолганди. Тақдир чархпалагини қарангки, яна Мурод Алиев даврига келиб шундай муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бу сафар хавф икки карра юқори. Айнан Ривалдо ва Денилсонлардан қолган қарзлар сабаб клуб бутунлай банкрот бўлиши ҳам мумкин. Матбуот анжуманида Мурод Алиев юристлар иш олиб бораётганини таъкидлади. Лекин иш ҳали бутунлай ёпилгани йўқ-ку? CAS эса барибир футболчининг манфаатини ҳимоя қилиб чиқади. Жавлон Иброҳимов воқеаси ёдингиздами? Клуб якунда барибир футболчига пулларни тўлаган ва қўшимчасига CAS харажатларини ҳам кўтарган. Шундай экан қочиб қутилиш имконсиз. Бундан ташқари  "Чилонзор Сити" лойиҳаси сабаб академиянинг тақдири мавҳум бўлиб турибди. 

Иван Бубало "Бунёдкор"га мос мураббийми?

Бу мураббий ҳақида эшитганим пайти ижтимоий тармоқлар орқали маълумот излашга киришдим. Сўнгги иш жойи Босниянинг "Посушье" клуби академияси бўлгани, ундан аввал "Ал Айн" U-17, "Солин" ва "Зрински" жамоаларида ишлагани ҳақида маълумот чиқиб келди. Уларнинг бирортаси номдор жамоалар эмас ва диққатга арзигулик бирор иш қилмаган. Хўш, Бубало "Бунёдкор" савиясидаги мураббийми? Бубало фаолиятида Ўзбекистондаги каби катта босим ва натижа талаб қиладиган жойда ишламаган. Табиийки, у бу ерни ўзининг легионерлари билан осонликча забт этаман, деб ўйлади. Чучварани ҳом санабсиз Бубало. Ўзбекистон чемпионати, ундаги темп, атмосфера сизни 2 та турдаёқ ким эканлигингизни кўрсатди. "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг бугун айнан шундай ҳолат кузатилишини сезгандим ва шундай бўлиб чиқди. Мураббийда ўзига бўлган ишонч йўқ ва қаерга, қандай клубга келиб қолганини фаҳмлаб улгурмади. Бубало "Бунёдкор"да аввалги 2 йилда ишлаган мураббийлардан паст натижа қилса қиладики, юқорига олиб чиқолмайди. Мен бунга аминман. Яна қайтараман Бубало "Бунёдкор" савиясидаги мураббий эмас. "Қизилқум"га қарши баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг 9 нафар футболчини алмаштирардим, деган фикрини ўзиёқ ҳурматсизлик ҳисобланди. Мураббий 2 та турдан бери қўлимда бўлганида ҳаммани алмаштирар эдим деган гапни канда қилмаяпти. Таркиб кимнинг қўлида? Демак жамоани мураббий йиғмаган бўлиб чиқяптими? Улар ўзидан ўзи майдонга чиқиб қолмаган ва сиз ўйинга туширгансиз ёки кимдир тузиб беряптими? 

2та тур хулосалари 

"Қизилқум"га қарши ўйиннинг биринчи бўлими ҳам худди бугунги сценарий остида ўтганди.  Жамоанинг марказий ҳимоя ва дарвоза чизиғига етарлича саволлар туғилган, энг кучсиз позиция шу куни орқа чизиқ эди.  Навоийликлар урган 2та гол иккинчи қаватда рўй берди. "Қизилқум"нинг "Бунёдкор" дарвозасига йўллаган  7 та аниқ зарбасидан 3 таси гол билан тугади. "Андижон"нинг 7 та аниқ зарба йўллади ва 5 та  гол урди. "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор Тошкентда "Қизилқум"га 3 та гол совға қилган бўлса, бугун тарихда биринчи маротаба "Андижон"га ютқазди яна 5 та гол билан. Шу пайтгача "Бунёдкор"га фақат "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 5 та гол уришни уддасидан чиққан бўлса, "Андижон" ҳам улар сафига қўшилди. Бу кетишда жамоанинг барча антирекордларни навбати билан янгиланиб чиқса хайрон қолмайман. Бубало мураббийлар штабидан  ўзининг ёрдамчилари билан бир қаторда маҳаллий ички ресурсдан 2 йил асосий таркиб билан юрган, бу ёшларни ипидан игнасигача биладиган Абдуҳамид Қодиров штабдан жой олиши шарт эди. Буларнинг имкониятини ундан яхши биладигани йўқ эди. Ваҳоланки, қишки йиғиннинг дастлабки қисмини Ғофуров ва Қодиров олиб борганди. Абдуҳамид Қодиров эса яна ўринбосарларга қайтарилди.  

"Қизилқум" билан ўйиндан кейиноқ дарвозабон Любич алмаштирилишини кутгандим. Лекин Бубало унга яна имконият тақдим қилди, якун нима бўлди? 5 та гол. Биринчи турдаёқ чалинган огоҳлик қўнғироғи ҳали мураббийга етиб бормаган кўринади. Ротация қилиниши керак бўлган биринчи позиция дарвоза чизиғи. Любич 2 та турда дарвозасидан 8 та гол олиб чиқди ва бу Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич бўлиб турибди. Жамоа 2 та ўйинда фақат тўпни назорат қилиш билан чекланди, холос. 

Бубалонинг истеъфоси яқинми?

"Бунёдкор" бу 2 та мағлубият билан шошилмаслиги керак. Олдинда жамоани қийин бўлган беллашувлар кутмоқда. 7 кундан сўнг "Навбаҳор" Тошкентга келади. 29 март куни Қосимов бошчилигидаги ОКМК Олмалиқда "Бунёдкор"ни қабул қилса, кейинги турда Абрамов жамоаси рўбарў келади. Охирги ўриндаги жамоага ҳавас қиларли тақвим эмас. "Навбаҳор" ва ОКМКдан учраладиган эҳтимолий мағлубиятлар Бубалонинг истеъфосини тезлаштириши мумкин. 


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика