"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Қизилқум" 2:2
01 apr 2020 17:30
News
"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Қизилқум" 2:2
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Қизилқум"
"Ўйин" соат 17:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-савол: 2018 йил Олий лигадаги энг биринчи голини ким урган? Жавоб: Марат Бикмаев (Отабек Исмаилов "Локомотив" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Патрик Мбома қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Камерун (Dimkaaaa "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 2002 йилги Жаҳон чемпионатида "Олтин тўп"ни ким олган? Жавоб: Оливер Кан (Shahzod Rasulev "Локомотив" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: Уинстон Богард қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Нидерландия ёки Голландия (alibobo "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади: "Локомотив" – "Қизилқум" 2:2
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments