Latest news

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  0 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  3 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  6 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

"Фанат лига". "Челси" - "Бавария" 3:4 News

"Фанат лига". "Челси" - "Бавария" 3:4

Европа футболи ишқибозларини ушбу саҳифага таклиф этамиз.

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар. Шартлар: Тошкент вақти билан 22:30да жадвалдаги илк тўқнашув мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 4та.

Агар мезбон жамоа мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар меҳмон клуб ишқибозлари сафида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди.

Бугун қуйидаги тўқнашувлар бўлиб ўтади:

"Аталанта" - "Валенсия" 4:3

"Челси" - "Бавария" 3:4

"Лион" - "Ювентус" 4:3

"Наполи" - "Барселона" 3:3


Биринчи баҳс якунига етгач, автоматик равишда кейинги тўқнашувга ўтамиз. Навбатдаги ўйин алоҳида саҳифада ўтказилади.
Қўшимча маълумот: Агар икки жамоа вакили бир дақиқа ичида (01:00-01:59) тўғри жавоб беришса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудида ҳам интернет бирдек тез ишламайди.


"Челси" - "Бавария" 3:4


4. Жозе Моуриньо, Гус Хиддинк, Карло Анчелотти, Антони Конте, Маурицио Сарри... Сўнгги йилларда "Челси"ни фақат хорижлик мураббийлар бошқарарди. Френк Лэмпарддан аввалги инглиз мураббий ким эди?
Жавоб: Бобби Кэмпбелл 1988-1991 йилларда фаолият олиб борган.
Тўғри жавоб муаллифлари: Зухриддин Шадиходжаев, MMMReal.


3. "Челси"нинг ҳозирги таркибидаги энг ёши улуғ футболчи ким?
Жавоб: Вилли Кабальеро 38 ёшда
Тўғри жавоб муаллифлари: Sardorbek....Real Madrid, Темурбек Валиев.


2. "Челси" ўзининг дастлабки совринини клубга асос солингандан кейин неча йилдан кейин қўлга киритганди?
Жавоб: 50 йилдан кейин.
Тўғри жавоб муаллифлари: Темурбек Валиев, Хамес.


1. "Челси"да бир рақам доимий банд қилиб қўйилган. Ушбу рақам неччи ва унда қайси футболчи ўйнаганди?
Жавоб: Жанфранко Зола. 25-рақам.
Тўғри жавоб муаллифи: Темурбек Валиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика