Latest news

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  43 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Фаластин собиқ бош мураббийи Саудия Арабистони терма жамоасига юқори баҳо берди ва жаҳон чемпионатига чиқишини айтди News

Фаластин собиқ бош мураббийи Саудия Арабистони терма жамоасига юқори баҳо берди ва жаҳон чемпионатига чиқишини айтди

ЖЧ саралаш баҳсларида биз билан бир гуруҳда кураш олиб борган Фаластин терма жамоаси собиқ бош мураббийи Нуриддин Оулд Али интервью берди.

Шу йилнинг март ойида Фаластин Саудия Арабистонига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бергач, Нуриддин Оулд Али истеъфога чиқарилди. Айтиш мумкинки, у терма жамоани 2018 йилнинг апрель ойидан бери бошқариб келаётганди. Ушбу мутахассис Arabnews.com сайтига берган интервьюсида Саудия Арабистони терма жамоасига тўхталиб ўтди. 

- "Бу жуда кучли жамоа. Менимча, Саудия Арабистони жаҳон чемпионатига чиқади. Чунки уларда яхши футболчилар ва яхши мураббий бор. Лекин бундан ҳам муҳими, жамоа ўйиндан ўйинга ўсяпти".

Март ойининг охирги кунида Ар Риёдда бўлиб ўтган Саудия Арабистони - Фаластин 5:0 баҳсини ёдга олар экан, ушбу мутахассис шундай деди: 

- "Бу учрашувни жуда яхши эслайман. Биз учун жуда қийин бўлганди. Биз энг яхши футболчиларни айрим сабабларга кўра, мазкур беллашувга таклиф эта олмагандик. Шу боис фақат маҳаллий ўйинчилар билан ўйнаганмиз. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўла олмайди. Ҳар қандай шароитда ҳам Саудия Арабистони биздан кучли эди".

Жазоирлик мураббий интервью давомида Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар ҳақида илиқ фикрлар билдирди: 

- "Франциялик мураббийга вақт керак эди, шу боис унинг биринчи кунлари омадсиз бўлди. Кейинчалик у Саудия Арабистонини яхшилаб ўрганди, футболчилар қандай ўйин кўрсатишини тушуна борди. Албатта, Эрвер Ренар кучли мутахассис, у бежизга Марокаш билан ЖЧ-2018га чиқмаган. Ўтган вақт мобайнида Саудия Арабистони терма жамоаси унинг қўл остида анча кучайди ва Осиёда етакчилардан бирига айланди. Ўйлашимча, унинг ишидан федерация ва футболчилар мамнун". 

- "Тўғрисини айтсам, менга Эрве Ренарнинг ишини кузатиб бориш ёқади. У Марокашни жаҳон чемпионатига олиб чиқишдан ташқари, 2012 йил Замбия ва 2015 йил Кот-Д'Ивуар билан Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиққан. У Африкани забт этган мутахассис деб бемалол айтса бўлади, энди бўлса Осиёда ҳам ўзини кўрсатмоқчи. Унинг қўл остида Салим Ал Довсари, Абдуллоҳ Отайф, Салман Ал Фараж каби футболчилар ўйнар экан, бемалол жаҳон чемпионатига боришни уддаласа бўлади", - дейди Фаластин собиқ бош мураббийи. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика