Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  4 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди News

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди

ЖЧ-2022да саралаш босқичидаги илк рақибимиз Фаластин терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини 5 сентябрь куни Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Маълумки, ушбу юрт терма жамоаси ҳозирда Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида иштирок этяпти. 

Фаластинликлар бунгача учта ўйинда майдонга тушиб, аввалига Яманни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, иккинчи беллашувда Ироққа 1:2 ҳисобида имклониятни бой беришди ва кеча Ливан билан 0:0 ўйнашди. 

Жамоа бош мураббийи Нуриддин Оулд Али мазкур мусобақа ҳамда сентябрда бошланадиган ЖЧ саралаш баҳслари ҳақида фикр билдирди. 

- "Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишдан мақсадимиз битта: жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш. Ўйлайманки, бу мусобақа орқали ўз тажрибамизни ошириб боряпмиз. Яна бир ойдан сўнг ЖЧ-2022 саралаш босқичи бошланади ва бор кучимиз мана шунда ойдинлашади". 

- "ЖЧ саралашдаги илк учрашувни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жуда яхши шаклланган жамоа. Биз Ғарбий Осиё чемпионатида Ироққа мағлуб бўлдик ва Ливан билан дуранг ўйнадик, шунга қарамай ишлашда давом этяпмиз. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда кўп ишлашимиз керак. Ҳозирда жамоа учун энг муҳими кўплаб мухлислар қаршисида тўп тепганда ўзини йўқотиб қўймаслик. Чунки саралаш баҳслари бошланса ҳар хил стадионда ўйнаймиз". 

- "Биз энди ишнинг бошида турибмиз. Терма жамоа ўтган ой йиғилиб бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўра бошлади. Ғарбий Осиё чемпионатида ҳозирча маҳаллий футболчилар ёрдамидан фойдаланяпмиз. Лекин жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида легионерларни ҳам чақирамиз", - дейди Фаластин терма жамоаси бош мураббийи.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика