Latest news

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Фаластин бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйиндан олдин бизни битта савол қийнамоқда..." News

Фаластин бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйиндан олдин бизни битта савол қийнамоқда..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нуриддин Оулд Али қатнашди.

Унга футболчи Назми Ал Бадави ҳамроҳлик қилди. 

"Ассалому алайкум. Эртанги учрашув ҳар иккала жамоа учун муҳим ҳисобланади. Иккала жамоа ҳам олдинги турдаги мағлубиятларни унутишга интилишади. Ўзбекистон ҳам, Фаластин ҳам эртага ғалаба учун ўйнайди. Биз ҳам, мезбонлар ҳам кейинги босқчига чиқишни истамоқда", - дейди Нуриддин Оулд Али.

"Эртанги ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо қийин бўлиши аниқ. Ўзбекистон Фаластинда мағлуб бўлган бўлсада сифатли ўйнайди. Рақибнинг қанчалик кучли эканлигини биламиз", - дейди Назми Ал Бадави.


- Сиз рақибни жуда ҳам изчил ўрганадиган мураббийлардан бирисиз.
- Тўғри Ўзбекистон терма жамоада мураббий ўзгарди. Аммо футболчилар ўша ўша. Ҳозирги кунда рақибдан қандайдир маълумотни яширишнинг иложи йўқ.

- Ўзбекистон терма жамоасидан қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда асосий дарвозабон, чап қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячи, 9-рақамдаги Одил Аҳмедов, 10-рақамли Жалолиддин Машарипов ва 17-рақамли Достон Ҳамдамов. "Ростов"да ўйнаётган ҳужумчи Шомуродов ҳам кучли. Эртанги баҳсдан олдин бизда битта савол бор марказий ҳимояда 9-рақамли Аҳмедов тушадими ёки 15-рақамли футболчими (Кримец назарда тутилмоқда).


- Биринчи ўйин сунъий майдонда бўлганди. Эртага эса табиий майдонда бўлади...
- Бизда табиий майдонда ўйнашда муаммо йўқ. Агар табиий майдонда муаммо бўлмаса биз бемалол ўйнайверамиз.

- Фаластин ўз уйида бутунлай бошқа Ўзбекистонга қарши ўйнаган эди. Эртага сафарда ҳимояда ўйнайсизларми ёки ҳужумда?
- Биз эртага барчасига тайёр бўлишимиз керак. Қаршимизда кучли терма жамоа ўйнайди. Об-ҳаво ҳеч қандай таъсир қилмаса керак.

- Яман билан баҳсда қизил карточка олган Маҳмуд Абу Варда ўйнай олмаслигидан хабаримиз бор. Таркибда жароҳат олган футболчи ҳам борми?
- Тўғри Абу Варда ўйнай олмайди. Биз Тошкентга 23 нафар футболчи билан келдик ва уларнинг барчаси Ўзбекистон билан баҳсда майдонга тушишга тайёр.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика