ФАКТ. Энг кўп карточка кўрсатилган финал ва ҳакам
18 dec 2022 17:48
News
ФАКТ. Энг кўп карточка кўрсатилган финал ва ҳакам
Жаҳон чемпионати финалига оил қизиқарли фактлар давом этади. Бу сафар навбат сариқ ва қизил карточкаларга.
Аввалги 20та финалда футболчиларга жами 60та сариқ ва 5та қизил карточка кўрсатилган. Фақатгина бир футболчи Диего Марадона финалларда 2 маротаба огоҳлантирилган (1986,1990). 5та четлатишдан 2таси 1990 йилги Жаҳон чемпионатига тўғри келади. Германия ва Аргентина ўртасида кечган финалда мексикалик рефери Эдгардо Кодесаль оқ-кўклар таркибидан Густаво Десотти ва Педро Монсонни қизил карточка билан сийлаган.
Энг қўпол финал ЖЧ-2010, Испания - Нидерландия учрашуви ҳисобланади. Инглиз ҳаками Ховард Уэбб икки жамоадан жами 13 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатди. Нидерландиядан Жон Хейтинга четлатиш сабаб муддатидан аввал майдонни тарк этган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments