Фабиан Руис коронавирусдан тузалди ва "Наполи"га ёрдам беришга тайёр
05 feb 2021 11:04
News
Фабиан Руис коронавирусдан тузалди ва "Наполи"га ёрдам беришга тайёр
"Наполи" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиан Руис уч ҳафталик муолажалардан сўнг коронавирусдан тузалди.
Марказий хавбекка машғулотларга қатнашишга ва COVID-19 учун икки манфий тестдан сўнг ўйинларда иштирок этишга рухсат берилди.
24 ёшли Фабиан Руис 19 кун олдин касалланганини билган ва шундан сўнг тиббий протоколга амал қилган ҳолда ўзини изоляция қилган эди. Ярим ҳимоячи "Наполи"даги касаллик аниқланган сўнгги ўйинчи бўлди.
Фабиан Руис Испания терма жамоасида 2019 йилнинг ёзидан бери 7та ўйин ўтказди, А Серияда эса "Бетис" (30 миллион евро эвазига)дан ўтганидан сўнг учинчи йили ҳам муваффақиятли тарзда тўп тепмоқда.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments