Latest news

19:55"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Европанинг кучли лигаларида кўп гол урган осиёликлар News

Европанинг кучли лигаларида кўп гол урган осиёликлар

Бугунги кунда Европа мамлакатлари лигаларида кўплаб осиёлик футболчилар тўп тепиб келмоқда.

Бугун якунланган мавсумда Европанинг кучли лигаларида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган Осиё қитъаси вакиллари билан таништирамиз.

Ку Жа Чол ("Аугсбург" - 8 та гол)


Ку Жа Чол "Аугсбург"га қайтганидан сўнг, биринчи мавсумдаёқ 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Клуб мавсумни 12-ўринда якунладию


Поря Аҳмади ("Бангор Сити" - 8 та гол)


Сиз эронлик Поря Аҳмади ҳақида умуман эшитмагандирсиз, у тўп сурадиган "Бангор Сити" ҳам Уэльсда машҳур эмас. 23 ёшли футболчининг 8 та голи жамоасининг муваффақиятларига катта хисса қўша олди.


Шинжи Кагава ("Боруссия" Д - 9 та гол)


Шинжи Кагава сўнгги мавсумда "Боруссия"даги ўйийнлар сонини 100 тага етказиб олди. Япониялик ярим ҳимоячи 9 та гол билан мавсумда яхши якунлади.


Йуйа Кубо ("Янг Бойз" - 9 та гол)


23 ёшли ҳужумчи сўнгги мавсумда Швейцариянинг "Янг Бойз" клуби сафида ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.


Сардор Азмун ("Ростов" - 9 та гол)


Якунланган мавсумда "Ростов" "Лестер Сити" каби кўпчилик учун кутилмаган сюрприз бўлди. Улар Россия чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритишди.

Жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлган Сардор Азмун 9 та гол уриб, "Ростов" учун муҳим бўлган очколарни тўплаб берди.


Сук Хьюн Жун ("Виториа Сетубал"/ "Порту" - 10 та гол)


Жанубий кореялик Сук Хьюн Жун "Виториа Сетубал" сафида 9 та гол урганидан сўнг "Порту"га ўтди. Жорий мавсумда футболчи олдинги мавсумдан кўра битта кўпроқ гол урди.


Тукуми Минамино ("Зальцбург" - 10 та гол)


Тукуми Минаминонинг "Зальцбург"даги илк мавсуми омадли чиқмади. Минамино жорий мавсумда 10 та гол уришга муваффақ бўлди ва бу жамоанинг чемпионлик йўлида катта ёрдам берди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика