Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Европанинг гранд жамоалари қандай самолётлардан фойдаланишади? News

Европанинг гранд жамоалари қандай самолётлардан фойдаланишади?

Европанинг гранд жамоалари деярли ҳар ҳафта сафар учрашувларини ўтказишади.

Сафардаги баҳсни ўтказиш учун кўплаб жамоалар ўзларининг шахсий самолётларидан фойдаланишади. Хўш, улар қандай русумдаги учар тулпорлардан фойдаланишади? Қуйида тўлиқ маълумот бериб ўтамиз.


“Реал Мадрид”

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бош ҳомийси БААнинг Fly Emirates авиакомпанияси эканлигидан барчанинг хабари бор. “Реал Мадрид” ушбу авиакомпания Airbus A380 ҳаво лайнеридан фойдаланади.






“Барселона”

Қатарнинг Qatar Airwаys авиакомпанияси Каталониянинг “Барселона” клубига 3 йил расмий бош ҳомий бўлиб келди. “Барселона” клуби Qatar Airwаys авиакомпаниясининг Boeing 777-300ER ҳаво лайнеридан фойдаланиб келмоқда.




“Манчестер Сити”

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига БААнинг Etihad Airwаys авиакомпанияси ҳомийлик қилиб келмоқда. “Шаҳарликлар” ушбу авиакомпаниянинг Airbus А330-200 ҳаво лайнеридан шу кунгача фойдаланиб келмоқда.




“Милан”

Италиянинг “Милан” жамоасига БААнинг Fly Emirates авиакомпанияси ҳомийлик қилиб келмоқда. “Россонерлар” ушбу авиакомпаниянинг Airbus A380 ҳаво лайнеридан фойдаланиб келмоқда. 




“Арсенал”

Лондоннинг “Арсенал” клубига ҳам БААнинг Fly Emirates авиакомпанияси ҳомийлик қилиб келмоқда. Лондонликлар меҳмондаги учрашувларни ўтказиш учун Boeing 777-200 LA ҳаво лайнерида ўз манзилига етиб боради. 






Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика