Latest news

23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  0 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  6 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  84 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  13 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5

Европанинг энг самарали ўйинчилари News

Европанинг энг самарали ўйинчилари

Ёш футболчиларни кузатиш доим қизиқарли бўлган. Бугун УЕФА етакчи клубларида фаолият юритаётган 23 ёшгача бўлган ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Рўйхатимизда Шотландия ёки Голландия клуб вакиллари ўрин эгалламаган. Бироқ Россия, Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия форвардлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ландри Димата (“Вольфсбург”дан “Андерлехт”га ижарага ўтган. 13 гол)

Димата Бельгия ёшлар термасида фаолият юритади (12 баҳсда 7та гол). Унинг шартнома муддати ёзда ўз якунига етади. У ижарадаги клуби таркибида 13та гол уришга муввафақ бўлди. 21 ёшли ўйинчига “Рома” ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

Тимо Вернер (“Лейпциг”, 13 гол)

“Агар у янги клуб излаётган бўлса, у ҳолда “Ливерпуль”ни танлашини хоҳлар эдим”, — дейди “Лейпциг” собиқ ўйинчиси Наби Кейта. “Ливерпуль” 3 мавсум давомида майдонга тушиб, малакасини ошириб бораётган ўйинчини ўз сафига қўшишга қарши бўлма    йди, албатта. Бироқ 22 ёшли немис асосий жамоада ўйнаши номаълум бўлган жамоага ўтишни истармикан?!

Усмон Дембеле (“Барселона”, 13 гол)

“Барса” Дембеле учун 100 млн. фунт сарфлаганига ҳалигача кўпчилик ишонгиси келмайди. Лекин француз мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқда. Жамоада фақатгина Месси хаафли вазиятлар яратмоқда. Шу сабабли, Дембелени Филиппе Коутиньодан анча яхшироқ десак, адашмаймиз. Агар унга сарфланган маблағни ҳисобга олмасак, бу ҳолат 21 ёшли футболчи учун ёмон эмас.

Весли (“Брюгге”, 14 гол)

22 ёшли бразилиялик жуда кучли, тезкор, босим ўтказа оладиган ва яхши ҳужум қиладиган ўйинчи ҳисобланади. Унинг трансфери ёзда катта шов-шувларга сабаб бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”, “Эвертон” ва “Лацио” унга катта қизиқиш билдирмоқда.

Карлуш Винисиус (“Риу Ави”дан “Монако”га ижарага ўтган. 14 гол)

Яна бир ажойиб бразилиялик ўйинчи. 23 ёшли Винисиус “Монако”га ижарачи сифатида келган ва ҳали ўзини танитишга улгурмади. У “Риу Ави”да 14та гол урганди — бу ҳазил эмас. Уни ёрқин келажак кутаётганига ишонамиз.

Габриэл Жезус (“Манчестер Сити”, 16 гол)

Жезусу эндигина 21 ёшга тўлди. Бу мавсумда у асосий таркибда 7 маротаба майдонга тушди. Кубок баҳсларида бироз кучсиз ўйин кўрсатган бўлса-да (6та гол), “Шахтёр” дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Николя Пепе (“Лилль”, 17 гол)

Ярим ҳимоячи ажойиб ўйин кўрсатиб, самарали ҳаракатланмоқда. ЕЧЛ учрашувларида жамоасига катта ёрдам бериб турди. Лекин уни 70 млн фунтга харид қилишган. Шу сабабли, у буни оқлаши шарт. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуби унга катта қизиқиш билдирмоқда.

Лука Йович (“Бенфика”дан “Айнтрахт”га ижарага ўтган. 19 гол)

Бу мавсумда Йович ўзини бутун дунёга танита олди. Германиядаги ажойиб чиқишлари туфайли “Барселона”, “Реал” ва “Челси”нинг эътиборига сазовор бўлди. Лекин “Айнтрахт” ҳам Лукани сотиб олиш эҳтимоли катта. Йович учун кураш бошланиш арафасида турибди.

Кшиштоф Пентек (”Милан”, 26 гол)

23 ёшли поляк “Милан”нинг дастлабки 5 учрашувида 6та гол уришга муваффақ бўлди. “Женоа” уни 31 млн фунт эвазига сотиб юборган эди. Қизиқ, ҳозир бу ишига пушаймон қилаётган бўлса ажабмас. Чунки икки ҳафта ўтиб, унинг трансфер бозоридаги нархи 2 баробарга ошиб кетди.

Килиан Мбаппе (ПСЖ, 29 гол)

Франция ва дунё футбол юлдузи Килиан Мбаппени ҳамма танийди. Чексиз иқтидор соҳиби ҳамда Жаҳон чемпиони бугунги кунда ПСЖ таркибида ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. У ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Сабаби унинг сатистикаси барча саволларга жавоб бера олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика