Latest news

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида News

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида

29 январь куни "Наполи" ўта муҳим баҳсда "Рома"ни (2:1) енгди, айниқса биринчи гол жуда чиройли чиқди.

17-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни ўзига ўнглаб, кейинги ҳаракатда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозани "ўққа тутди". 

Гол ҳар икки жамоа мураббийларини ҳайратда қолдирди.

Лучано Спаллетти ўша вазиятни қуйидагича изоҳлади: "Бу голда ҳамма нарсани кўриш мумкин: техник маҳорат, тўп билан икки рақиб қуршовида ҳам нозик ҳаракатларни амалга ошира олиш ва у шу қадар кучли зарба бердики, худдики оёқда эмас, тўпотар қурилмадек тасаввур уйғонди".

Жозе Моуринью эса Осимхенни бир йўла Дрогба билан солиштирди: "Осимхен ҳам ўша даражадаги ўйинчи, аммо Дидье йиқилавермасди. Агар Виктор Англияга боришни истаса, ўзгариши зарур. Сабаби Италияда унинг қилиқларига кўз юмишмоқда, Англияда эса қийинроқ бўлади". 

"Наполи" – "Рома" учрашуви вақтидаёқ Жозе Моуринью ва Виктор Осимхен қўл бериб кўришиб, бир-икки оғиз фикр алмашишга ҳам улгуришди.

Ўиндан кейинги матбуот-анжуманида Моуринью диалогда нима ҳақида гап кетганини ошкор этди:



"Мен унга ўта чиройли гол урганини ва бундай муғомбирлик ишлатиб йиқилавермаслиги кераклигини айтдим. Фантастик гол, у шу мавсум доирасидаги ўтган учрашувимизда ҳам ўхшаш гол муаллифи бўлганди, фантастик футболчи. Лекин у муғомбирлик билан жарима зарбалари ишлашга уринишни тўхтатиши зарур".


Осимхеннинг статистикаси — топ

2022/23-мавсум Виктор Осимхен учун "Наполи" таркибидаги энг яхшиси: 16 ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма. Гол+пас тизимида Осимхен бундан яхшироқ натижага фақат бир марта эришган: 2018/19-йилги мавсумда "Шарлеруа" сафида Виктор 34 учрашувда 19+3 кўрсаткич қайд этганди. Худди шунча (17) очкони ҳужумчи "Лилль"да 2019/20-йилги мавсумда (13+4) расмийлаштирган, бироқ у мавсум нигериялик 27 баҳсда майдонга тушганди.


Ҳозир Виктор Осимхен вазифани 16 учрашувда бажариб улгурди. Ёки бу шунчаки маҳсулотнинг трансфердан аввалги рекламасими?


Фото: East News/Andreas SOLARO / AFP; REUTERS/Ciro De Luca 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика