Latest news

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  2 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  16 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда News

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда

ФИФА мушкул вазиятда қолди.

Европанинг топ-клублари 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишни хоҳламаяпти.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Европанинг катта клублари ФИФАнинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини янги форматда ўтказиш таклифини рад этишган. Ташкилот 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада 32 та жамоа иштирок этадиган форматни таклиф қилди.

ФИФА турнирнинг янги формати Европанинг 220 етакчи терма жамоаси вакилларини жамлаган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида келишиб олинишига умид қилган. Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳанинг қўллаб-қувватланмаслигини англагач, бу масалани кун тартибидан олиб ташлади.

Ҳозир ФИФА мушкул вазиятда қолди.

УЕФА бу ғоянинг амалга оширилишига қарши чиқади, чунки уни Чемпионлар Лигаси учун таҳдид деб билади. Балки клублар катта мукофот пули туфайли фикрини ўзгартирар – ФИФА улар 150 миллион фунтни ташкил этишини ваъда қилмоқда.

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилишини истайди, чунки бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун синов мусобақаси бўлади.

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги версиясини ҳозирда мавжуд бўлган йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказмоқчи.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика