Latest news

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  13 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Европа лигасининг финали учун чипталар март ойида сотувга чиқарилади News

Европа лигасининг финали учун чипталар март ойида сотувга чиқарилади

УЕФА расмий сайти 2019 йилнинг 29 май санасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа лигасининг финали учун чиқариладиган чипталарнинг сотуви қайси санада йўлга қўйилишини эълон қилди.

Маълум бўлишича, чипталар март ойининг 7 санасидан 21 санасигача бўлган муддатда фақат ташкилотнинг расмий сайти орқали сотилади.

Ҳал қилувчи баҳс учун жами 64 минг дона чипта чиқарилиши режалаштирилган. Чипталарнинг 37 мингтаси турли давлатлардаги нейтрал томошабинлар учун мўлжалланган. Финалга чиққан жамоаларнинг мухлисларига ажратиладиган чипталарнинг сони эса кейинроқ маълум бўлади.

Агар чипталарга бўлган талаб кутилганидан кўпроқ бўлса, унда УЕФА ютуқли ўйинлар кўринишида уларни мухлисларга тақдим қилади. Лотореялар учун ариза қабул қилиш муддати эса чекланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтадиган Бокудаги “Олимпийский” стадиони ўз бағрига 70 мингга яқин томошабинни сиғдира олади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика