Европа Лигасига қуръа ташланди. “Шахтёр” “Широқ” билан ўйнайди
23 jun 2014 16:56
News
Европа Лигасига қуръа ташланди. “Шахтёр” “Широқ” билан ўйнайди
Қўҳна қитъада нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи ушбу турнирда ҳамюртларимиз – Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов тўп тепаётган Қозоғистоннинг “Шахтёр” клуби ҳам иштирок этади.
Қарағандаликлар қуръа натижасига кўра, илк босқичда Арманистоннинг “Широқ” жамоаси билан ҳисоб-китоб қилишади. Эътиборлиси, Қозоғистоннинг яна бир жамоаси – “Астана”га ҳам Арманистон клуби “Пюник” рақиб сифатида тушиб қолди.
Биринчи саралаш босқичида жами 78 та жамоа иштирок этади. Илк босқич ўйинлари 3-10 июль кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи босқич ўйинлари 17 ва 24 июль кунларига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасининг ҳал қилувчи финал учрашуви 2015 йилнинг 27 май куни Польша пойтахти Варшава шаҳридаги “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.
Comments