Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  26 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди News

Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди

"Фенербахче" мухлислари пайшанба куни Нидерландияда бўлиб ўтган УEФА Европа Лигаси ўйинида "Фаластинга озодлик" деб ҳайқиришди.

Ўйин бошланишидан олдин "АЗ Алкмаар" стадиони "АФАС" бўйлаб ҳайқириқлар янгради, унда мухлислар бир овоздан Фаластинни қўллаб-қувватладилар.

Аввалроқ Туркиянинг бошқа бир клуби "Галатасарой" мухлислари Европа Лигаси ўйинида Фаластин билан бирдамлигини кўрсатиш мақсадида "Мустақил Фаластин", "Фаластин геноциди" ва "Ғазо болалари яшасин" деб ёзилган улкан баннерларни дарвоза ортига осиб қўйган эди.

Исроил 2023 йил 7 октябрдан бери Фаластин қаршилик гуруҳи ҲАМАСнинг ҳужумидан сўнг Ғазога ҳужумини давом эттирмоқда. Ҳужум оқибатида 43,5 мингга яқин одам ҳалок бўлди ва анклав яшаш учун деярли яроқсиз ҳолга келтирилди. 

Исроил, шунингдек, блокадада бўлган анклавдаги ҳаракатлари учун Халқаро судда геноцид иши юзасидан ҳисоб бериши лозим.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика