Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Реал Сосьедад"га ютқазди News

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Реал Сосьедад"га ютқазди

Европа Лигаси биринчи турида "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Сосьедад" ўзаро тўқнаш келди.

"Манчестер Юнайтед" – "Реал Сосьедад" 0:1

Гол: 0:1 – 59, пенальти Мендес.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Маласиа, Эриксен, Каземиро, Фред, Роналду, Антони, Эланга.

Реал Сосьедад – Ремиро, Горосабель, Элустондо, Пачеко, Муньос, Мендес, Мерино, Сильва, Субименди, Кубо, Садик.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Де Хеа МЮни иккинчи голдан қутқариб қолди.

90. Криштианунинг зарбасидан жонли девордан нарига ўтмади.

89. Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатилди.

88. Берначонинг зарбасига анчо аниқлик етишмади.

85. Роналдунинг зарбасига яна озгина аниқлик етишмади.

81. Чонинг бироз аввалига зарбасига СанЧо жавоб қайтарди.

80. Чонинг тепган тўпи Де Хеанинг қучоғидан ўрин олди.

77. Каземиронинг узоқдан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

76. Ўйин темпи эсноқ тутадиган даражага келиб қолди.

71. Санчо Антони ўрнига, Гарначо Эланга ўрнига майдонга туширилди.

68. Маласиянинг зарбасига атиги 5 метр аниқлик етишмади.

64. ЗАРБА! Фернандешнинг узатмасидан сўнг Каземиронинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

64. Де Хеа ватандоши Сильванинг чап оёқда йўллаган зарбасини қайтарди!

61. Сильва огоҳлантирилди

58. Мендес... ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Хеа йўналишни топди, бироқ тўпни қайтара олмади.


57. МЮ дарвозасига пенальти белгиланмоқда! Ҳакам ВАРга мурожаат қилди, бироқ фикридан қайтмади.

54. ЗАРБА! Мендес яна бош билан хавфли зарба йўллади.

49. Роналдунинг ўта кучли зарбаси оқибатида дарвоза ортида ўтирган кимнингдир қўли оғриган бўлиши мумкин.

47. Фернандеш Антонининг узатмасини чиройли тўхтатди ва рақибга чиройли олдириб қўйди.

46. Роналду Брунинг узатмасига кўнгилдагидек зарба бера олмади.

46. "Юнайтед"да икки ўзгариш: Фернандеш Эриксенни, Мартинес Далотни алмаштирди.

Биринчи бўлимга 0 дақиқа қўшиб берилди. Танаффус.

41. Ҳозирга голлардан кўра фолларни кўряпмиз асосан.

35. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! РОНАЛДУУУУУУУ... деган жойимда офсайд экан.


34. Роналду ёшлигини эслаб, 4 нафар рақибини алдаб ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

31. Магуайр ўзининг салкам белидан келадиган Кубони тўхтатиб қолди.

28. ЗАРБА! Мендес "Юнайтед" мухлисларининг юрагини чангаллатадиган зарба йўллади, уларнинг бахтига ижро ноаниқ амалга оширилди.

27. Антони бугунги ҳаракатлари билан Магуайрни ҳам ортда қолдирадиган кўринади.

25. Пачеко Роналдунинг гол уриш имкониятини пачавага чиқарди.

24. Эриксен нариги бурчакда турган ён ҳакамга бурчакдан узатма берди.

22. Роналду Антонининг тўп тўхтатишини кўриб, "100 миллион-а" деб қўйгандир ичида.

19. Магуайр майдон четида турган устозига пас берди.

17. Эриксеннинг ажойиб узатмасига ҳаммадан юқори сакрай оладиган Роналдунинг ҳам бўйи етмади.

14. Роналдунинг ёши ўтиб бораётганини ушбу дақиқада содир этилган ҳужумдан билиб олиш мумкин.

11. Эланга рақибини беланги қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

8. Фреднинг ноаниқ узатмасидан сўнг офсайдда турган Роналду ҳайкал бўлиб туриш маҳоратини намойиш этди.

4. Роналду Каземиронинг узатмасидан сўнг сакрашга ҳаракат ҳам қилиб кўрмади.

2. Кубонинг курагини забардаст "Юнайтед" ҳимоячилари ерга текказиб қўйишди.

Бугун манкунианларни Магуайр сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Шунинг учун "қизил иблислар" ишқибозларидан асабийлашмасликни сўраб қоламиз.

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди. Бугун МЮ қизил, "Сосьедад" қора рангли лисбосда ҳаракат қилади.


Бугун иккала жамоа аъзолари қора боғичлар билан ўйнайди. Учрашув Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланади.



Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


Ассалому алайкум, Шомуродовнинг голидан ҳалигача ўзига келолмаётган футбол ишқибозлари! Ҳозир аввалгисидан қизиқроқ бўлган тўқнашув гувоҳига айланамиз. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика