Latest news

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  39 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

Европа Лигаси финалида Торрейра йиғлаб юборди News

Европа Лигаси финалида Торрейра йиғлаб юборди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра кеча ЕЛ финалида кўз ёш тўкди.

Футболчи ўйинни асосий таркибда бошлаб, 67-дақиқада ўз ўрнини Алекс Ивобига бўшатиб берди. Бу вақтда "Арсенал" аллақачон 0:3 ҳисобида ютқазаётган эди.

Торрейра алмаштирилаётган вақтида йиғлаб юборди ва кўз ёшларини яшириш учун юзини либоси билан беркитишга ҳаракат қилди. Ҳатто захира ўриндиғида ҳам йиғлашдан тўхтамади.

Торрейранинг собиқ жамоаси бўлмиш Италиянинг "Сампдория" жамоаси ҳам футболчини қўллаб-қувватлади.

"Карьерангда ёмон ва яхши кунлар бўлади, аммо ҳар доим бошингни баланд тутиб юр. Биз сенга ишонамиз", - дейилади жамоа хабарида.

Торрейра ўтган йил ёзда "Сампдория"дан "Арсенал" сафига кўчиб ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 57та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассистга эришган.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика