Latest news

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  5 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда News

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда

Европа лигаси ярим финал учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Испанияда "испанча" ярим финал кўрамиз."Севилья" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилади.  Португалияда эса чемпионликни расмийлаштирган "Бенфика" ва Италияда чемпионликни расмийлаштиришга яқин турган "Ювентус" Европа лигаси финали учун кураш олиб боришади.

Испаниянинг иккала жамоаси ҳам чорак финал жавоб ўйинида фантастик ўйин намойиш қилиб, жуда қийин вазиятдан чиройли тарзда чиқиб кета олишди. "Севилья" кимсан "Порту"ни таслим этган бўлса, "Валенсия" "Базель" қарама-қаршилигида ғолиб холда якунлади. Кучли ирода ва ўткир ҳужум ташкил этадиган ушбу жамоалар энди финал чиптаси учун баҳс олиб боришади. Учрашувда фаворит жамоа деб ҳеч бир клубни айтиб бўлмайди. Бу ярим финал ўйинида ҳақиқий испанча футбол кўриш мумкин. "Валенсия" жамоаси узоқ йиллардан буён совринсиз қолиб кетмоқда ва жамоа айнан шу мусобақа орқали ўз чанқоқларини босишни исташмоқда. "Севилья" жамоаси айни пайтда жуда ёрқин футбол намойиш этишмоқда. Айниқса чорак финал жавоб ўйинидаги "Порту"га қарши кечган баҳс бунга ёрқин мисол бўла олади. Испания футболи ишқибозлари учун ушбу жуфтликдаги ўйин ҳақиқий "десерт" бўлади.
Иккинчи жуфтлик ўйини ҳам қизиқарлик борасида қолишмайди. "Бенфика" жамоаси ушбу турнирда қандай иштирок этишни яхши биладиган  клуб саналади. Ўтган йили айнан шу жамоа финалда "Челси"га рақиблик қилган эди. Сўнгги дақиқалар қурбони бўлган "Бенфика" бу йили ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. Ушбу йўлда улар аввалига "Ювентус"ни доғда қолдиришлари талаб этилади.

Турин жамоаси Европа лигаси финалини ўз уйида қабул қилади. Табиийки ўзлари ҳам ушбу баҳсда иштирок этишни исташмоқда. "Ювентус" жамоаси ҳам кўп йиллардан буён халқаро майдонда соврин юта олмай келмоқда. Улар ушбу мавсумда Европа лигасида зафар қучишлари мумкин. Ўз уйларида бўладиган байрамга муносиб қатнашишни истаётган клуб, аввалига "Бенфика" қаршилигини енга олиши талаб этилади. Португалия клуби айни пайтда ўзининг яхши спорт формасида. "Ювентус"га ушбу тўқнашувда осон бўлмаслиги аниқ. Антонио Конте клуб тарихини янгитдан яратишни уч йил илгари бошлаб юбораган. Янги тарихни янги саҳифа билан бойитиш учун уларда яхши имконият мавжуд.
Ушбу тўрттала жамоа ичидан фақатгина иккатаси финалга йўл олади. Қайси жамоалар ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келишларини эса яна бир ҳафтадан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча қизиқарли қарама-қаршиликларнинг 1-қисмини кузатиб оламиз.
Барчада имкониятлар тенг. Майдондаги баҳс эса ҳаммасига ойдинлик киритиб беради. Бу учрашувларни ўтказиб юборманг!

Европа лигаси, ярим финал. Дастлабки ўйинлар

"Бенфика" - "Ювентус" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол", "НТВ")
"Эштадио Да Луж" стадиони.
Бош ҳакам:
Жунейт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар




"Севилья" - "Валенсия" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")
"Рамон Санчез Писхуан" стадиони.
Бош ҳакам:
Дамир Скомина (Словакия)

Тахминий таркиблар


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика