Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Европа футболи "саёҳатчиси" News

Европа футболи "саёҳатчиси"

Футбол соҳасида "жокер" сўзи "захирадан майдонга тушиб, ўйин услубини ўзгартирадиган футболчи" деган маънони англатади.

У бутун жамоанинг ўзига бўлган ишончини ошира олиши ёки "Месси режими"ни ёқиб, клубни олдинга торта билиши керак. Бундай ўйинчилар олтинга тенг ва беқиёс. Бу ампулада ҳаракатланадиган ўз ишининг усталарини бармоқ билан санаш мумкин, сабаби улар жуда озчиликни ташкил этади. Кўпчиликка таниш футболчи Пако Алькасер сўзимиз исботи бўла олади. Испанияликдан фақатгина захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтиришдан кўпроғини талаб қила бошлашлари билан, у тўпрурарга айланиб борди. Натижада "Боруссия Дортмунд" ўзига янги иқтидорли ҳужумчини кашф қилди, лекин Пако бироз муддатдан сўнг ватанига қайтиб кетди — "Вильярреал".

Аммо бугунги қаҳрамонимиз асло ундайлардан эмас. Фабио Борини ҳеч қачон жокер ёки бутун жамоанинг боғловчи футболчиси эмасди. Қолаверса, чинакамига юқори даражада ўйнай олмаган футболчилардандир. 


Биография:
• Фабио 1991 йил март ойида Италиянинг Бентивольо шаҳарчасида таваллуд топган. 9 ёшидан футбол билан шуғулланишни бошлаган. У ва отаси "Болонья" клубининг ашаддий мухлислари бўлишган. Борини 2001 йил "қизил-кўклар" сафига бориб қўшилган ва клуб академиясининг ўйинчисига айланган.
• Шунингдек, футболчи фаолиятида Лондоннинг "Челси" клуби ҳам муҳим роль ўйнаган. У 2007 "Челси" ёшлар клубига ўтади. 2008/09 йилги мавсум мобайнида эса "кўклар" захира жамоасининг етакчи ҳужумчиси саналади. 11та ўйинда 10та гол уришга эришган италиялик ўринбосарлар жамоасининг энг яхши тўпурарига айланади. Англия ёшлар Кубогида италиялик "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 2009 йил 1 сентябрь куни эса "кўклар"нинг бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида ўйинчини эълон қилди.
• Мусобақанинг биринчи тури "Порту"га қарши баҳсда ҳужумчи захира ўриндиғидан жой олди. 20 сентябрь куни Англия Премьер-Лигасида дебют қилди — "Тоттенхэм" билан учрашувнинг 89-дақиқасида Николя Анельканинг ўрнига майдонга тушди. Фабионинг "Челси"даги илк тўлиқ ўйини Лига Кубогининг 3-турида "Куинз Парк Рейнджерс"га қарши баҳс бўлди. Бундан ташқари, "Вест Хэм" билан ўйинда ўринбосарлар жамоасида 2та гол уришга муваффақ бўлди.

"Челси" италияликка деярли алоқаси бўлмаган кўплаб ютуқар олиб келди. Фабио 2 мавсум давомида 8та ўйинда иштирок этди ва умуман самарали натижа қайд этгани йўқ. Аммо ўша мавсум лондонликлар Боринининг ёрдамисиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этдилар. АПЛ ғолиби бўлишди, Англия Кубогини ҳамда Суперкубогини қўлга киритишди. Албатта, бу борада унинг ҳамюрти Карло Анчелоттининг ҳиссаси катта.


Клуб арзирли фойдаси тегмаган ўйинчидан тезроқ қутилишни истаб қолади. Шу сабабли, 2011 йил 17 март куни мавсум охирига қадар Борини ижара ҳуқуқлари асосида "Суонси Сити"га ўтди. Илк ўйинда "Ноттингем Форест" дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Фабио "Суонси Сити" сафида ўтган 9 ўйинда 6та гол урди ва 4та голли узатма берди. У буларнинг барчасини мавсумнинг иккинчи ярмида амалга оширди. Лекин барибир италиялик қандайдир имкониятларга эга бўлди. Бу ютуқлар "Парма"нинг жиддий қизиқишига сабаб бўлди. Натижада клуб 2011 йил ёзда футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Клуб товон пули сифатида 360 минг фунт тўлади. Ҳа, Италия паспортига эга ва ўртамиёна тўпурар учун арзимаган пул.

Энг қизиғи, йигитча "Парма" сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга чиқмади, бироқ қайсидир жиҳати билан "Рома" эътиборига тушди. Рим клуби уни ижарага олди. Фабио "бўрилар" сафида 2011/12 йилги мавсумда муваффақиятли чиқиш қилди: марказий ҳужумчи позициясида ҳамда қанотда ўйнади. Италиялик 10та гол урди ва 6.93 балл олди. 2012 йилнинг июнь ойи охирларида "Рома" клуби "Парма"га 7 миллион евро тўлаб, Фабио Боринини сотиб олди.

Бироқ италияликнинг футбол оламидаги саргузаштлари тугамади. Фабио Рим клубида муваффақият қозонаётганига қарамай, яна бир бора Премьер-Лига ғолиби бўлишни истаб қолди, бу сафар "Ливерпуль" билан. 2012 йил 13 июль куни "мерсисайдлар" Боринини сотиб олганликларини расман эълон қилдилар. Трансфер суммаси 10,3 млн фунтни ташкил қилди.

АПЛга бўлган иккинчи саёҳат бироз тушунарсиз эди. 2 мавсум давомида 39 ўйинда майдонга тушди, аммо Фабио буни мавсум стартидан бошлагани йўқ. Натижада италиялик "қизиллар" сафидаги ўрнини сақлаб қолиш учун "Сандерленд"га ижарага ўтди. Ҳужумчи ярим мавсум ичида 7та ("Ливерпуль"да 5та) гол урди. Кейинчалик қуйи даражага тушиш вақти келгани, айниқса Англияга Юрген Клопп келганидан сўнг маълум бўлди. Шунинг учун, италиялик клубни тарк этди ва юртидаги кучсизроқ жамоага бориб қўшилди.

Борини фаолиятидаги энг кўп голни "қора мушуклар" сафида урган. Мунтазам равишда майдонга тушган ўйинчи 93та баҳсда иштирок этди. Фабио гол+пас тизими бўйича 23 баллга эга бўлди. Аммо "Сандерленд" ўша йиллари сустлашишни бошлади, натижалар ёмонлашди, ўйинчилар жамоадан кетиб қолди. Италияликнинг бозори доим чаққон бўлган. Бу сафар у ҳам жамоасини алмаштиришга қаршилик қилмади. Шундай вазият юзага келдики, "Милан" деярли янги таркиб тўплаётган ва кимнингдир тушунарсиз қарори туфайли инглиз клуби футболчиси Италияга кўчиб ўтади. Раҳбарият Фабиони асосий ҳужумчи сифатида кўрмасди, лекин Андре Сильвага яхши ўринбосар бўла олади деб ҳисобларди.

Бошқа жойларда бўлгани каби, италиялик "россонери" таркибида ҳам ўзига хос нимадир намойиш этолмади. Табиийки, асосий таркиб ва бошқа нарса ҳақида гап ҳам бўлиши мумкинмасди. Умуман олганда, Боринини захира ўриндиғини "иситиб ўтириши" ва пайдо бўлмаслиги учун қадрлашса керак. Мухлислар ҳам уни шу сифати туфайли эслаб қолишган бўлса ажабмас.

Фабио "Милан"га оз бўлса-да фойда келтирди. Лекин ўйинчининг маошини ўз-ўзидан камайтиришнинг иложи йўқ. Шунинг учун, Мальдини ими-жимида футболчини "Верона"га бериб юборди. Тақдир ҳазилини қаранг, Фабионинг у ерда ҳам ўйини ўхшамаяпти.

Ҳа, Борини агентининг даҳо эканига қойил қолмасдан бошқа илож йўқ. Борини футбол оламидаги "саёҳатчи" ва тушунарсиз персонажлардан биридир. У ҳеч кимнинг ёдида ҳам қолмайди, аммо қандайдир йўллар билан доим бирор клубга ўтиш йўлини топади. Қизиқ-а?!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика