Latest news

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  23 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Европа Чемпионлар Лигаси. Гуруҳ босқичи рекордлари! News

Европа Чемпионлар Лигаси. Гуруҳ босқичи рекордлари!

Леонел Мессининг рекорд қайд этиши оддий ҳолга айланиб қолди. Лекин, ЕЧЛнинг гуруҳ ўйинларида Луис Адриано, Хави Эрнандес ва Франческо Тотти каби футболчилар томонидан ҳам ўзига ҳос рекорд қайд этилди.

- Месси 6 та ўйинда 8 та гол киритди ва Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 75 тага етказди. Бу унинг ЕЧЛ рекордчиси ҳисобланган Раулдан (71 гол) ўтиб кетиши учун етарли бўлди;



- "Шахтёр" ҳужумчиси Луис Адриано гуруҳ ўйинларида 9 та гол киритиб Роналдунинг рекордини такрорлади;



- "Барселона" футболчиси Хави Эрнандес ЕЧЛда кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланиб олди - 146 та ўйин;

- "Реал" гуруҳ босқичи ўйинларида икки маротаба барча ўйинда ғалаба қозонган илк жамоага айланиб олди;


- 24 та гол ўтказиб юборган БАТЭ энг кўп гол ўтказиб юбориш бўйича антирекордни такрорлади;

- "Манчестер Сити"га гол киритган "Рома" сардори Франческо Тотти турнир тарихида гол урган энг ёши катта футболчига айланиб олди. ЦСКАга қарши ўйинда эса у натижасини яхшилаб олди. Унинг кўрсаткичи 38 ёш 59 кунлик;

- Учинчи турда "Рома"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Бавария" уч маротаба 7 та гол киритиб ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Бунгача мюнхенликлар 2009 йилда "Спортинг" (7:1), 2011 йилда "Базел"ни (7:1) шунча гол киритиб ютгандилар;

- БАТЭни 7:0 ҳисобида ютган "Шахтёр" биринчи бўлимда олтита гол киритган илк жамоага айланди;



- Учинчи турнинг биринчи кунида умумий ҳисобда жамоалар 40 та гол киритишди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика