Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Еврокубокда янгилик яратишга уринаётган берлинлик "Унион" News

Еврокубокда янгилик яратишга уринаётган берлинлик "Унион"

Таҳририятдан эслатма: Матлуба Мустаева championat.asia сайтининг Берлиндаги махсус мухбири.

Хабарингиз бор, "Унион" Европа кубок мусобақасига йўл олди - берлинликлар Конференция Лигасининг дебют мавсумида иштирок этишади. Ана энди қизиқ бир масала кўтарилмоқда. УЕФA еврокубокларда мухлислар тик оёқда туриб кузатадиган трибуналарни тақиқлайди, аммо Германия уларга рухсат бериш тугул, бундай трибуналарни севади!

"Унион" "Ан дер Альтен Фёрстерей" стадионида ўйнаш хуқуқи учун УЕФA билан яхшигина курашиши керак бўлади. Ушбу аренадаги 22 минг ўриндиқнинг атиги 4 мингдан камроғи стуллар билан жиҳозланган - қолганлари доимий мухлислар учун - туриб ўйинни кузатиш учун мўлжалланган.

Маша шу видеода "Унион" мухлисларининг янги йил "томоша"сини ва туриб мухлислик килиш урфини яхши кўриш мумкин.



Аммо, УЕФA ҳақиқатан ҳам мухлислар тик туриб ўйинни томоша қиладиган стадионларда ўйнашга йўл қўймайди, бу чеклов фақат еврокубокларга тегишли - миллий чемпионатларда ҳамма ўзи учун қарор қилади. Охирги йилларда Германия "турувчилар" учун деярли ягона маскан бўлиб қолган.

"Унион" стадионида томошабинларнинг 84% ўйинни туриб томоша қилса, унданам катта турувчилар трибунаси - Дортмунддаги "сариқ девор"дир.

Регламентга кўра биринчи Бундеслигада иштирок этиш учун клубда 15 минг томошабинга мўлжалланган стадион бўлиши керак. Атиги 8 минг ўриндиқ креслолар билан жиҳозланган бўлиши керак. Германия Футбол Лигаси (DFL) улар учун истисно қилди: клуб стадионни реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этиб 4500 ўринни қўшиб умумий сонни 37 мингга олиб чиқишга ваъда берди. Аммо ҳали бунинг устидан чиққанича йўқ. Шунинг учун УЕФА билан масала ҳали ҳам очиқ.

Бутун бошли Германиянинг биринчи Бундеслига стадионлари ичида атиги иккитасида турувчи трибуналар йўқ. Бу Берлиндаги "Олимпия" стадиони ва Лейпцигдаги "Ред Булл Aренаси". Aммо яқин орада "Ред Булл" реконструкцияни якунлаб 11200 кишига ўриндиқсиз секторни очади.

Айни дамда "Унион" стадиони - турувчи жойлар фоизи бўйича рекордчи. Aгар Сиз ушбу клубнинг ўйинига борадиган бўлсангиз, унда 84% эҳтимол билан барча 90 дақиқани тик оёқда ўтказишингиз керак бўлади.

Эҳтимол Сиз бунга аҳамият бермаган бўлишингиз мумкин, аммо еврокубоклар пайтида Германия стадионларининг сиғими камаяди. Еврокубоклардаги ўйинлардан сўнг "Боруссия" ўриндиқларни ечиб ташлайди, "Бавария" уларни пол остига яширади ва "Байер" тахлаб қўяди.

Масалан, Мюнхендаги "Aльянц Aрена" сиғими унчалик камаймайди - 75 дан 70 минггача. Бу ерда стуллар том маънода ердан чиқиб келади: ўриндиқлар алюминий зинапояларга яширинган.

Туриб "болеть" қилиш удуми кўп Европа мамлакатларида бўлган аммо, бир-икки фожеадан сунг хавфсизлик сабабларига кўра асосан "ўтириб" кўриш тавсия қилинган.

Йиллар давомида туриб мухлислик килган немислар эндиликда УЕФA тақиқини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Учрашув пайтида мухлислар туриш ҳуқуқига эга дейишмоқда. Ва энди Германия Европада "стенд-ап" футболни қайтариш учун талаблар тўлқинини бошлаб юборди. 2019 йилда УЕФAга ушбу мурожаатни 17 та энг йирик Европа мухлислар жамоалари, шу жумладан, ТОП-5 лигига кирган барча мамлакатлар имзолаган.


 


Уларнинг шиори Европа туришни хоҳлайди ("Европа турмоқчи"), "Боруссия" мухлислари ҳаттоки бу шиорни ЕЧЛ доирасидаги "Тоттенхем"га қарши ўйинида баннерга жойлаштирдилар.

УЕФA қоидаларига кўра, ҳозирда "Унион" стадиони "Ан дер Альтен Фёрстерей" бўлиб ўтадиган еврокубок доирасидаги баҳсга атиги 3617 томошабин киритилади - стадиондаги ўриндиқлар сони бўйича шундай. Шу муносабат билан клуб президенти Дирк Зинглер, еврокубоклар пайтида клуб ўйинларни "Герта" уй аренаси - "Олимпия" стадионида ўтказилиши кераклигини маъқул кўрди. Аммо клуб рахбарияти УЕФA билан музокаралар олиб бораяпти - мақсад "эскирган тақиқларни олиб ташлаш" ва "Унион"нинг ўз стадионида турувчи мухлислари қаршисида уйнаш.

Ҳатто Германия Футбол Лигаси (DFL)нинг ўзи ҳам трибунада туриш муҳимлигини таъкидлайди: "Тик туриш Германияда футбол маданиятининг ажралмас қисмидир ва немис профессионал футболида таҳдид деб кабул қилинмайди" - дейди DFL.


Матлуба Мустаева Берлин шаҳридан махсус

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика