Latest news

14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0

Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади News

Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади

Конференциялар Лигасининг биринчи босқичида ажойиб камбэк юз берди.

Финляндиянинг ХИК клуби Фарер оролларининг "Рунавик" жамоасига қарши биринчи ўйинда меҳмонда – 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, ўз уйида камбэкни амалга оширди – 5:0.

ХИК 15-дақиқаданоқ бир киши кўп ўйнади, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқадага келибгина ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба тўпи 93-дақиқада, яъни биринчи қўшимча таймнинг учинчи дақиқасида киритилди.

ХИК жавоб ўйинида дарвозаси томон 60 та зарба йўллаб, 20 та бурчак тўпини амалга оширди ва қўшимча бўлимларда барибир бешинчи голини уриб, олдинга ўтиб олди. 

120+ дақиқалик статистика: 

Зарбалар бўйича – 60:3

Аниқ зарбалар — 15:0

Бурчак зарбалари – 20:2

Тўпга эгалик қилиш – 69% га 31% 

ХИКнинг Конференциялар Лигаси иккинчи босқичидаги рақиби Болгариянинг "Арда" жамоаси бўлади – ўйинлар 24 ва 31 июль кунлари бўлиб ўтади.

Илгари КЛда 0:4 дан сўнг бундай ҳол кузатилмаган. Бироқ бошқа еврокубокларда бундай ҳолатлар уч марта рўй берган.


ЕЧЛ-2016/17. 1/8 финал

"Барселона" (Испания) – ПСЖ (Франция)

0:4, 6:1

Умумий ҳисоб – 6:5


УЕФА Кубоги (ҳозирда Европа Лигаси) – 1985/86 йилги мавсумнинг иккинчи саралаш босқичи

КПР (Англия) – "Партизан" (Сербия)

6:2, 0:4

Умумий ҳисоб – 6:6, "Партизан" меҳмондаги гол қоидаси туфайли кейинги босқичга йўл олган.


УЕФА Кубоги – 1985/86 йилги мавсум 1/8 финал босқичи

"Боруссия" Мёнхенгладбах (Германия) – "Реал" (Испания)

5:1, 0:4

Умумий ҳисоб – 5:5, "Реал" меҳмондаги гол қоидаси туфайли кейинги босқичга йўл олган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика