Latest news

20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  6 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  2 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  6 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  3 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5

"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди" News

"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"

Пол Мерсон Англия терма жамоасини Евро-2024нинг асосий фаворити сифатида кўрмоқда.

"Англия Еврода ғолиб бўлади. Агар биз бу мусобақани юта олмасак, "шок"да бўлишим аниқ. Ким бизни юта олади? Балки Франция. Бироқ улар билан аввалги тўқнашувда (ЖЧ-2022 1/4 финалида инглизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган – Championat.asia), ўйин тенг бўлган, Харри Кейн эса пенальтидан фойдалана олмаганди. Агар у гол урганида ғалаба нақд эди.

Германия? Йўқ. Португалия? Йўқ, уларда қариялар жамоасику. Англияда эса турли ҳолатларда тажриба тўплаган таркиб мавжуд. Улар зафар қучишга тайёр.

Бир ойдан кўпроқ давом этадиган мусобақада ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди. Бизнинг захирамизда исталган бошқа терманинг асосий таркибида ўйнай оладиган футболчилар бўлади. Мана мисол Маркус Рэшфорд ва Жек Грилишни таркибига қўшмайдиган бирорта Европа терма жамоасини топа олмайман. Агар Англияга бутун Европадан футболчи чақириш мумкин бўлганида ҳозир борларга фақатгина Килиан Мбаппе ва Виржил ван Дейкни қўшган бўлардим", – деди "Арсенал" собиқ футболчиси.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика