Latest news

01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  0 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  0 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  3 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  83 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

Евро-2024. Словакия ва Руминия муроса кўчасини танлашди News

Евро-2024. Словакия ва Руминия муроса кўчасини танлашди

Германияда ўтказилаётган Евро-2024 гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган Словакия – Руминия учрашуви бўлиб ўтди.


Словакия – Румыния 1:1
"Дойче банк Парк" стадиони
Голлар
: 1:0 – 24 Дуда, 1:1 – 37, Марин пенальтидан.

Словакия – Дубравка, Пекарик (Дьомбер, 90), Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка, Лоботка, Дуда (Беро, 90), Гараслин (Суслов, 70), Шранц (Дюриш, 78), Стрелец (Боженик, 70).

Руминия – Ницэ, Рациу, Буркэ, Дрэгушин, Банку, Хаджи (Ман, 66), Станчу, Марин (Рус, 86), Марин, Дрэгуш (Пушкаш, 67), Коман (Сореску, 58).

Оҳлантиришлар: Буркэ (45+1), Банку (45+3), Пушкаш (88), Дуда (90+1).


Slovakia

Ondrej Duda - 24'

EURO Grp. E . Round 3

26/06/2024, 22:00

1
:
1
Finished

Romania

Razvan Marin - 37'

Stadium: Deutsche Bank Park, 45033 spectators

Referee: Daniel Siebert

45'
90'
24'  Ondrej Duda
24'  Juraj Kucka
35'  David Hancko
70'  Lukas Haraslin (Tomas Suslov)
70'  David Strelec (Robert Bozenik)
78'  Ivan Schranz (David Duris)
90'  Ondrej Duda
90'  Peter Pekarik (Norbert Gyomber)
90'  Ondrej Duda (Matus Bero)
37'  Razvan Marin
45'  Andrei Burca
45'  Nicusor Bancu
55'  Edward Iordanescu
58'  Florinel Coman (Deian Sorescu)
66'  Ianis Hagi (Dennis Man)
66'  Denis Dragus (George Puscas)
86'  Razvan Marin (Adrian Rus)
88'  George Puscas


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди!

90+2-дақиқа. Ўзгаришлар! Дуда ва Пекарик ўрнига Ньорберт ҳамда Матуш Беро майдонга тушди. 

90+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Ондрей Дуда Деннис Манга нисбатан фол учун карточка ишлаб олди. 

90-дақиқа. Захира ҳаками учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилганини маълум қилди. 

90-дақиқа. Ўйин давом этади. 

Милан майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатиши зарур.

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Георге Пушкаш Шкринярга нисбатан фол учун карточкага лойиқ кўрилди.

86-дақиқа. Ўзгариш! Рэзван Марин ўрнини Адриан Русга бўшатиб берди.

83-дақиқа. Мариус Марин Денис Ваврога нисбатан фол ишлатди.

77-дақиқа. Ўзгариш! Иван Шранц ўрнини Давид Дюришга бўшатиб берди.  

75-дақиқа. Роберт Боженик тўп учун курашда Драгушинга нисбатан фол ишлатди. 

72-дақиқа. Флорин Ницэ ишончли ўйнади. 

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Давид Стрелец ва Лукаш Хараслин ўрнини Томаш Суслов ҳамда Роберт Боженикка бўшатиб берди.

68-дақиқа. Ўйинчиларини алиштирган Руминия рақиб дарвозасига хавф солишга уриниб кўрди.  

67-дақиқа. Ўзгариш! Денис Дрэгуш ўрнига эса Георге Пушкаш майдонга туширилди.  

66-дақиқа. Ўзграиш! Яннис Хаджи ўрнига Деннис Ман ўйинга қўшилди. 

65-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 55% - 45% Словакия фойдасига.  

62-дақиқа. Франкфуртда челаклаб ёмғир ёғишни бошлади!

60-дақиқа. Давид Ганцко тўпни узоқлаштириб, хавфни бартараф этди. 

58-дақиқа. Ўзгариш! Флоринел Коман ўрнини Деян Сорескуга бўшатиб берди. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам қарорига қарши чиқиб, норозилигини очиқ намойиш қилгани учун меҳмонлар устози Эдуард Йорданескуга карточка кўрсатилди.  

53-дақиқа. Петер Пекарик "подкат"да тўпни жамоасига қайтариб берди. 

52-дақиқа. Лукаш Хараслин яхши зарба йўллади, лекин бу сафар Флорин Ницэ жамоасини голдан қутқарди.   

51-дақиқа. Мартин Дубравка олдинроққа чиқиб, хавфни бартараф этди. 

48-дақиқа. Словакия ҳужумга ўтди. Давид Ганцко ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлмоқда.  

48-дақиқа. Лукаш Хараслин бурчак зарбасидан тўпни шерикларига йўллади, аммо словакияликлардан ҳеч ким унга ета олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4-дақиқа. Бўлди,бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча дуранг — 1:1. Танаффус! 

45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Никушор Банку тўп учун курашда Иван Шранцга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди!

45+3-дақиқа. Мариус Марин тўпни узоқлаштириб, хавфни бартараф этмоқда.  

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Руминия термаси вакили Андрей Буркэга сариқ карточка кўрсатилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. Давид Стрелец яхши зарба берди, лекин мўлжалда бироз адашди. 

43-дақиқа. Денис Дрэгуш зарба учун имкон топди, лекин Дубравка ҳам ишончли ҳаракат қилди.   

41-дақиқа. Руминиянинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди.

Тўпга эгалик қилиш 60% - 40% Словакия фойдасига.

40-дақиқа. Милан Шкриньяр ҳаводаги курашда Рэзван Мариндан устун келди. 

37-дақиқа. ГОООООООЛ! Рэзван Марин пенальтини ишончли тарзда амалга оширди ва мувозанатни тиклади!

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Давид Ганцко Яннис Хаджига нисбатан қўполлиги учун карточкага лойиқ кўрилди.

35-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда.

34-дақиқа. Андрей Рациу зарба йўллади, Дубравка ўз ўрнида.  

30-дақиқа. Словакия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

27-дақиқа. Руминиянинг ҳужуми қовушмади. 

24-дақиқа. ГООООООЛ! ДУДА! Словакия ҳисобни очди! Ондрей икки ҳимоячи эътиборидан қочишга муваффақ бўлди ва баланд сакраб, бош билан аниқ зарба йўллади. 

23-дақиқа. Станчу жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади.

22-дақиқа. Зарбани Хараслин амалга оширди. У жарима майдончаси ичи, дарвоза томон йўллаган тўпига йўл-йўлакай бир нечта футболчи зарба бериши мумкин эди. Айниқса Шкриньяр бунга яқин келганди.  

21-дақиқа. Раду Драгушин Ондрей Дудага нисбатан қўпол ҳаракат қилди - фол, стандарт вазият.

19-дақиқа. Вавро ўз ишини аъло даражада бажарди.

16-дақиқа. Хараслин яна бир бор бурчак зарбасини амалга оширди. Узатмадан кейин Ницэ тўпни муштлари билан узоқлаштирди.  

14-дақиқа. Словаклар тўпни ўз назоратида ушлаб туришибди. 

12-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудуда қоида бузилди. Куцка рақибини қоидабузарлик ёрдамида тўхтатиб қолди. 

9-дақиқа. Куцканинг уринишидан кейин руминлар кипери Ницэ тўпни осонлик билан эгаллаб олди. 

8-дақиқа. Словакия терма жамоаси бурчак зарбаси ишлаб олди. 

5-дақиқа. Словакиянинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми омадсиз якунланди.

4-дақиқа. Милан Шкриньяр "подкат" ташлаб, тўпни жамоасига олиб берди. 

2-дақиқа. Андрей Ратиу ҳаводаги курашда Ондрей Дудадан устун келди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

Мамлакатлар мадҳиялари янграмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика