Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Евро-2024. Никлас Фюллькругнинг голи Германияни биринчи ўринда сақлаб қолди News

Евро-2024. Никлас Фюллькругнинг голи Германияни биринчи ўринда сақлаб қолди

Тез орада Евро-2024 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Швейцария — Германия учрашуви бўлиб ўтди.

Швейцария – Германия 1:1
"Дойче банк Парк" стадиони
Голлар
: 1:0 – 28 Ндойе, 1:1 – 90+2 Фюллькруг.

Швейцария – Зоммер, Видмер, Родригес, Шер, Аканджи, Эбишер, Джака, Фройлер, Ридер (Варгас, 65), Ндойе (Амдуни, 65), Эмболо (Дуа, 65).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Шлоттербек, 61), Миттельштедт (Раум, 61), Кроос, Гюндоган, Андрих (Байер, 65), Виртц (Сане, 76), Киммих, Хавертц, Мусиала (Фюллькруг, 76).

Огоҳлантиришлар: Ндойе (25), Та (38), Джака (67), Видмер (81).


Switzerland

Dan Ndoye - 28'

EURO Grp. A . Round 3

24/06/2024, 01:00

1
:
1
Finished

Germany

Niclas Fuellkrug - 90'

Stadium: Deutsche Bank Park, 46685 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
25'  Dan Ndoye
28'  Dan Ndoye
28'  Remo Freuler
65'  Fabian Rieder (Ruben Vargas)
65'  Dan Ndoye (Zeki Amdouni)
65'  Breel Embolo (Kwadwo Duah)
66'  Granit Xhaka
81'  Silvan Widmer
17'  Robert Andrich
38'  Jonathan Tah
61'  Jonathan Tah (Nico Schlotterbeck)
61'  Maximilian Mittelstaedt (David Raum)
65'  Robert Andrich (Maximilian Beier)
76'  Jamal Musiala (Niclas Fuellkrug)
76'  Florian Wirtz (Leroy Sane)
90'  Niclas Fuellkrug
90'  David Raum



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Лерой Сане марказда тўпни олдириб қўйди ва шу паллада Даниэль Орсато финал ҳуштагини чалди! Мағлубиятдан қутилиб қолган Германия плей-оффга биринчи ўриндан чиқди!  

90+4-дақиқа. Швейцария терма жамоаси ҳужумга ташланди. Аммо узатмадаги хато туфайли уриниш охирига етмай қолди. 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Никлас Фюллькруг Германияни эҳтимол мағлубиятдан қутқариб қолмоқда!

90-дақиқа. Ўйиннинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди!

84-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Кай Хаверц елкаси билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.  

81-дақиқа. Огоҳлантириш! Сильван Видмер қанотда Раумга нисбатан очиқчасига фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

76-дақиқа. Ўзгаришлар! Вирц ва Мусиала ўрнига Никлас Фьюлкрюг ҳамда Лерой Сане жангга ташланди.

Германия мусобақадаги илк муаммога дуч келди ва ҳозирча уни қандай ҳал қилиш мумкинлигини топа олмаяпти. 

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Агрессив ҳаракати учун Жакага сариқ кўрсатилди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Андрих ўрнига Максимилиан Байер жангга қўшилди.

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Эмболо, Ндойе ва Ридер ўрнига Рубен Варгас, Квадво Дуа ҳамда Зеки Амдуни ўйинга қўшилди.   

64-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Кай Хаверц зарба берди, лекин яна ноаниқ. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! Жонатан Та ўрнига Нико Шлоттербек, Максимилиан Миттельштадт ўрнига Дэвид Раум майдонга туширилди.   

60-дақиқа. Германия навбатдаги бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади. 

57-дақиқа. Сариқ карточкаси бор Жонатан Та тўп учун курашда Эмболога нисбатан фол ишлатди, деб топилди. Ҳимоячи бундай қарордан норози.  

55-дақиқа. Тони Кроос кучли зарба берди, аммо мўлжалда адашди. 

50-дақиқа. Вирцнинг ажойиб узатмасидан кейин Мусиала қулай имкониятга эга бўлди ва зарба берди, лекин Зоммер ўз ўрнида.  

48-дақиқа. Рюдигер, Та ва Андрих биргаликда Эмболони зарарсизлантиришди!

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2-дақиқа. Бўлди, Орсато бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+1-дақиқа. Германия терма жамоаси ҳеч қаерга шошмаяпти. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Германиянинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. 

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Жонатана Та жуда баланд сакраб, Эмболога нисбатан хавфли ҳаракат қилгани учун карточкага лойиқ кўрилди.  

36-дақиқа. Швейцария футболчилари немисларнинг яна бир уринишини ортиқча муаммосиз йўққа чиқаришди. 

33-дақиқа. Андрихнинг яна бир зарбасидан кейин тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасини Кроос амалга оширди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

28-дақиқа. ГООООООЛ! Ремо Фройлернинг узатмасидан кейин ҳозиргина сариқ олган Дэн Ндойе тўпни дарвозага йўллади. 

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Дэн Ндойе ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

20-дақиқа. Швейцария олдинга ўтди. Стандарт вазиятдан наф чиқмади. 

Ҳисоб ўзгармади ва ўйин давом этади. 

Аммо, лекин, бироқ... "VAR" ишга тушди ва Орсатони экран олдига чақирди. Италиялик ҳакам Мусиала чиндан ҳам голдан бироз аввал ўйин қоидасини бузганини қайд этди. 

17-дақиқа. ГОООООООЛ! Андрих узоқ масофадан зарба бериб, ҳисобни очди!

15-дақиқа. Жака тўп учун курашда Кроосга нисбатан қоидани бузди.

13-дақиқа. Ману Нойер ишончли ҳаракат қилиб, жарима майдончасига ёриб кираётган рақиби тўпга эга чиқа олмаслигини таъминлади.  

12-дақиқа. Кай Хаверц жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамга юзланиб, пенальти белгиланиши кераклигини уқтирмоқчи. 

10-дақиқа. Германия тўпни назорат қилмоқда. 

5-дақиқа. Майдон марказида немислар ўйин қоидасини бузишди. 

3-дақиқа. Швейцария дарҳол жавоб берди, лекин бу сафар ҳам бурчак зарбаси наф келтирмади. 

2-дақиқа. Германия термаси бурчак зарбаси ишлаб олди, лекин дарвозаси томон йўлланган зарба Зоммерга муаммо туғдирмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди ва мадҳиялар жаранг сочмоқда. 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика