Евро-2024 олдидан Рўзиқул Бердиев: "Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади"
10 jun 2024 15:55
News
Евро-2024 олдидан Рўзиқул Бердиев: "Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади"
Табиийки, мусобақага бўлган қизиқиш аввалгиларидан қолишмаяпти. ОАВ, футболчилар, мухлислар барча ўзгача тайёргарлик билан банд. Биз шу ўринда Суперлига мураббийларидан Евро-2024 турнирида қайси терма жамоага мухлислик қилишлари ҳақида сўрашда давом этамиз. Бу сафар саволларимизга "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев жавоб берди.
- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?
- Туркия ва Грузияга мухлислик қиламан.
- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?
- Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади.
- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?
- 1988 йилги Европа чемпионати мен кўрган илк турнир ҳисобланади. СССР терма жамоаси ўшанда ажойиб ўйин кўрсатганди. Финалда Нидерландия учлиги Ван Бастен, Рудд Гуллит, Франк Райкард шунчаки ёрқин таассурот қолдирган. Тотал футбол ва Ван Бастен ижросидаги тарихдаги энг чиройли голлардан бирининг урилиши билан ёдимда қолган.
- Сизнингча, турнир фаворити ким ва чемпионлик учун имконият қайси терма жамоада юқори?
- Менимча, Германия ва Францияда имконият кўпроқ.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments