Latest news

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  14 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  2 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Евро-2024. Италия - Албания. Превью News

Евро-2024. Италия - Албания. Превью

Евро-2024 1-туридан ўрин олган Италия - Албания учрашувига оид маълумотлар билан танишинг.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Италия терма жамоасининг Албанияга қарши ўтказган ўйинларига назар солсак, амалдаги қитъа чемпионлари ҳеч қандай хавф остида эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин: жамоалар 2014 йилнинг ноябридан буён тўрт марта учрашган ва барча ўйинларда италияликлар ғалаба қозониб, етти гол урган ва ўз дарвозасидан фақатгина битта тўп ўтказиб юборган. Аммо, Сильвиньо жамоасининг кўпчилиги А сериясида тўп тепишини ҳисобга олсак, Албания терма жамоаси ўз рақибларини яхши билиши керак.

2016 йилги дебютидан сўнг, финал босқичига қайтган Албания илк бор саралаш гуруҳида етакчиликни қўлга киритди. Шу билан бирга, Италия терма жамоаси ўз гуруҳида Англиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади, аммо "Аталанта" билан Европа Лигасида бош совринни қўлга киритган ҳужумчи Жанлука Скамакка ҳужум чизиғига бошчилик қилиши мумкин, шу боис амалдаги чемпионлар янги чўққи сари интилса, ажабмас.

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Барелла, Жоржиньо; Кьеза, Фраттези, Пеллегрини; Скамакка

Албания: Бериша; Хюсай, Айети, Джимшити, Митай; Рамадани; Аслани; Байрами; Сефери; Броя; Асани

Охирги натижалар

Италия 

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒДҒҒДҒ

Албания 

Охирги натижалар: ҒҒММДД

Экспертлар фикри

Италиялик мухбир Паоло Меникуччи

Амалдаги чемпионлар сўнгги жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан кейин жамоа атрофида пайдо бўлган баъзи шубҳаларга қарамай, титулни ҳимоя қилишга қатъий бел боғлашган. Жамоанинг ўрта чизиғи уч йил олдин ўтган ғалабали ЕВРО-2020 билан солиштирганда унчалик ўзгармаган, ҳимояда эса Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллини каби тажрибали фахрийларнинг ўрнини ёш истеъдодлар эгаллади. Жамоа ҳужумига шубҳа қилаётганлар Жанлука Скамакканинг сўнгги ўйинларда ҳаракатларини кўздан кечириши мумкин. Унинг ҳолати ҳар нарсага шубҳа билан қаровчи кишиларга яхшигина жавоб бўла олади.

Албаниялик мухбир Эги Дуро

Албания ўз саралаш гуруҳида ғолиб чиқди ва турнирга кўтаринки кайфиятда етиб келди. Жамоада бир неча тажрибали ўйинчилар, жумладан, ҳимоя чизиғида Берат Жимшити ва қарши ҳужумда тезкор ўйин кўрсатиш қобилиятига эга Армандо Броя ўзининг тезлиги ва техникаси билан бу борада муҳим роль ўйнаши мумкин. Албания "ўлим гуруҳи"га тушган бўлса-да, яхши форма ва интизом орқали Италия, Испания ва Хорватия учун сюрприз тайёрлаши мумкин. Жамоа яқинда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларидаги ғалабалар ҳамда саралаш босқичидаги иродали ўйинлари натижасида тўплаган кучни сақлаб қолишга интилмоқда.

Мураббийлар фикри

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Менинг фикримча, амалдаги чемпион сифатида турнирга келиш афзаллик яратади. Аммо ўзимизни амалдаги чемпионлар каби тутишимиз керак. Бунда нафақат мухлисларни, балки ўзимизни ҳам ишонтиришимиз зарур. Маълум маънода биз ташқи дунё билан эмас, балки ўзимиз билан курашамиз. Биз нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Силвиньо ажойиб ўйинчилар билан жуда яхши иш олиб борди, уларнинг кўпчилигини биз А Сериясидаги ўйинлари орқали яхши биламиз".

Албания терма жамоаси бош мураббийи Силвиньо: "Биз бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Саралашда қийин йўлни босиб ўтдик, бизга осон бўлмади, аммо ниҳоят финал босқичига етиб келдик. Финал босқичида иштирок этиш катта ифтихор саналади. Биз жуда мураккаб гуруҳдан жой олдик. Лекин биз бу ерга рақобатлашиш учун келдик. Ҳар бир очко учун курашамиз. Спаллетти ажойиб мураббий, унда ажойиб ўйинчилар мужассам бўлган. Италия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларида қандай ўйин намойиш этишаётгани тўғрисидаги гап-сўзларга қулоқ солмайман. Чунки улар ўз номи билан - Италия! Бу жамоа доимо жанговар ҳолатда бўлади".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Италия — Албания учрашуви 16 июнь куни соат 00:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика