Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади News

Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Франция — Польша учрашувининг якунланди.

Франция — Польша 1:1

Голлар: 1:0 – 56, пенальти Мбаппе, 1:1 – 79, пенальти Левандовски.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 61), Рабьо (Камавинга, 61), Тчуамени (Фофана, 81), Дембеле (Коло-Муани, 86), Барколя (Жиру, 61), Мбаппе.

Польша – Скорупски, Давидович, Беднарек, Кивер, Залевски (Скурась, 68), Зелиньски, Шиманьски (Свидерски, 68), Модер, Франковски, Урбаньски, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Залевски (24), Рабьо (43), Давидович (89), Свидерски (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Польшаликларнинг бурчак тўпи зарба билан якунланди. Меньян ўз ўрнида. 

79. ГОЛ! Левандовски яна чап тарафга зарба йўллада, Меньян яна шу тарафга ташланди, бироқ бу сафар қайтара олмади.


77. Меньян!!! Левандовскининг 11 метрдан йўллаган зарбасини французлар посбони қайтарди, бироқ ҳакам унинг дарвозаси чизиғидан иккала оёғи билан чиқиб кетганини маълум қилиб, қайта зарба белгилади.

76. Пенальти! Упамекано ўз жарима майдонида қўполлик ишлатгани учун Франция дарвозасига пенальти белгиланди.

74. Польшалик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади. Аммо ВАР монитор қаршисига ҳакамни чорлади.

70. Тео чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, узатма амалга оширди, аммо шериклари тўпга етиб кела олмади.

61. Францияда биратўла уч ўзгариш содир бўлди.

56. ГОЛ! Мбаппе пенальтидан Европа чемпионатидаги дастлабки голини урди!


55. Пенальти! Дембеле рақиб жарима майдони ичида йиқитилди.

53. Эрнандес ҳужумда қўполлик ишлатди.

49. Скорупски! Мбаппенинг айланма зарбасини польшалик посбон қайтарди.

48. Кантенинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

47. Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Французларда кетма-кет иккита хавфли вазият юзага келди. Дастлаб Тео, сўнгра Мбаппенинг зарбаларидан кейин Скорупский вазият қаҳрамонига айланди.

43. Рабьо рақиб футболчиси нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

39. Тчуамени жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Рекошет Польша жонига оро кирди.

34. Польшадан яна бир хавфли вазият! Зелиньскийнинг узатмасидан сўнг Левандовски бош билан зарба йўллади, тўп Салибага тегиб, майдонни тарк этди.

28. Футболчилар чанқоқларини босиб олишди.

26. Дембеленинг яна бир муваффақиятсиз бурчак узатбаси - бу сафар тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

24. Залевски икки қўли билан Мбаппенинг футболкасини ушлаб олди ва унинг қарши ҳужумга қочиб кетишига тўсқинлик қилди — сариқ карточка.

15. Польшадан хавфли бурчак зарбаси! Урбаньскининг узатмасидан сўнг яна Меньян катта саҳнага чиқди.

6. Зелинскийдан хавфли зарба! Меньян ўз ўрнида.

4. Французлар дастлабки дақиқаларданоқ назоратни қўлга олишди.

1. Учрашув бошланди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика