Евро-2024. Александр Хомяков: "Балки бирор терма жамоа сюрприз кўрсатса ҳам ажабланмаймиз"
11 jun 2024 17:26
News
Евро-2024. Александр Хомяков: "Балки бирор терма жамоа сюрприз кўрсатса ҳам ажабланмаймиз"
"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков Евро-2024 мусобақаси олдидан фикрларини билдирди ва жамоаларнинг имкониятини баҳолади.
"Мен бирор-бир терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир мусобақанинг ўз фаворитлари бўлганидек, Европа чемпионатининг ҳам фаворитлари бор. Мусобақа Германияда ўтяпти ва мезбонлар ўз-ўзидан фаворит. Доимгидек, Испания, Франция, Англия, Италия каби терма жамоаларни айтиш мумкин. Балки бирор терма жамоа сюрприз кўрсатса ҳам ажабланмаймиз.
Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Исталган терма жамоадан кутилмаган натижаларни кутса бўлади. Қолганини вақт кўрсатади", - дейди Александр Хомяков.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments