Latest news

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Евро-2020'нинг очилиш ўйинига Д. Имомхўжаевдан превью News

Евро-2020'нинг очилиш ўйинига Д. Имомхўжаевдан превью

Бугун футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари старт олади.

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев мусобақанинг очилиш ўйинига тўхталиб, кимга мухлислик қилишини айтди:

Туркия — Италия ўйини билан бугун Евро-2020 старт олади. Очилиш учрашуви учун бундан ҳам чиройли қарама-қаршиликни топиш қийин эди.

Тарих ва географияни яхши кўрардим. Бу фанлар Италия ва Туркияни кўп эслатади, Римдан тортиб, Усмонлилар империясига қадар, I жаҳон урушидан тортиб, Византий, Константинополь ва бугун Истанбулга айланган шаҳар билан боғлиқ тарих, Буюк Ипак йўлини Европа билан боғлайдиган йўллар, Қора денгиз ва Ўрта ер денгизи ўртасидаги тарихий ҳаракатлар, хуллас, Италия ва Туркия мана шу силсилалар сабаб ҳам яхши рақибдирлар.

Албатта А серияни турк Суперлигасидан фарқи бор, Италия чемпионати олдинда, доим трендда. Бироқ Туркия чемпионатини кучсиз дея олмаймиз, Бешиктош, Трабзонспор, Галатасарай, Фенербахче каби бир-бирига ўгай ва даҳшатли рақобатчилари бор бу чемпионатнинг. Бугун Италияга осон бўлмайди, бугун турклар том маънода сўнгги нафасларигача кураш олиб боришади.

Учрашув Римда, Рим тимсолларидан бири Олимпикода бўлиб ўтади. 23:50 дан бошлаб УзРепорт жонли эфирга уланади. Ўзбекистоннинг Яманга қарши ўйинини тугатиб, мен Олимпикога уланаман ва бугун Туркия учун мухлислик қиламан.

Turkiye

EURO Grp. A . Round 1

12/06/2021, 01:00

3
:
0
Finished

Italy

Merih Demiral - 53', Ciro Immobile - 66', Lorenzo Insigne - 79'

Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 12916 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Yusuf Yazici (Cengiz Under)
64'  Ozan Tufan (Kaan Ayhan)
65'  Okay Yokuslu (Irfan Kahveci)
76'  Kenan Karaman (Halil Dervisoglu)
88'  Caglar Soyuncu
90'  Halil Dervisoglu
46'  Alessandro Florenzi (Giovanni Di Lorenzo)
53'  Merih Demiral
66'  Ciro Immobile
66'  Leonardo Spinazzola
74'  Manuel Locatelli (Bryan Cristante)
79'  Lorenzo Insigne
79'  Ciro Immobile
81'  Lorenzo Insigne (Federico Chiesa)
81'  Ciro Immobile (Andrea Belotti)
85'  Domenico Berardi (Federico Bernardeschi)

Роберто Манчини ва Шенол Гюнеш бугунги баҳсда қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланиши кутилмоқда:

Турция: Уғуржан Чақир; Зеки Челик, Мерих Демирал, Чаглар Суюнжу, Умут Мераш; Окай Йокушлу, Озан Туфан, Ҳакан Чалханоглу, Женгиз Ундер; Кенан Караман, Бурак Йилмаз
Италия: Доннарумма; Флоренци, Бонуччи, Кьеллини, Спинаццола; Барелла, Жоржиньо, Локателли; Берарди, Иммобиле, Инсинье

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика