Евро-2020. Ярим финаллар ва финал "Уэмбли"да ўтказилади. Унга 60 минг нафар мухлис киритилади News

Евро-2020. Ярим финаллар ва финал "Уэмбли"да ўтказилади. Унга 60 минг нафар мухлис киритилади

Бу ҳақда инглия нашрлари хабар тарқатмоқда.

Буюк Британия ҳукумати Евро-2020'нинг ярим финаллари ҳамда финали ўтадиган "Уэмбли" стадионига кўпроқ томошабинларни киритиш бўйича УЕФА билан келишувга эришди.

Эндиликда стадионга камида 60 минг мухлис ташриф буюриши мумкин. 

Ҳукумат Евро гуруҳ босқичида "Уэмбли"га кўпи билан 22 минг томошабинни киритди. УЕФА эса бу рақамни кўпайтиришни сўради.

Олдинроқ финал Лондондан олиб қўйишилиши ҳақида хабарлар тарқалганди, ҳозир эса ҳал қилувчи ўйинлар "Уэмбли"да кечиши аниқ бўлиб улгурди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика