Latest news

22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  177 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  13 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   8 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди News

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди

Кеча, 11 октябрь куни Евро-2020нинг навбатдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Англия терма жамоаси Европа чемпионатига чиқиш масаласини кечиктирди, Украина, Франция ва Португалия муҳим ғалабаларга эришгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.



"А" гуруҳи

Чехия - Англия 2:1

Жума куни Англия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилишга яқин эди, бироқ бу воқеа содир бўлмади. Меҳмонда ўйнаган инглизлар Гарри Кейннинг пенальтиси билан ҳисобни очишди. Бироқ ушбу гол Чехияни синдирмади ва улар инглиз жамоасининг саралашлардаги 43та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўя олишди. Ўртадаги мувозанатни Якуб Брабец тиклади. Захирадан майдонга тушган Зденек Ондрашек ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганда Лукаш Масопустнинг узатмасини голга айлантириб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди.


Черногория - Болгария 0:0

Черногория ва Болгариянинг гуруҳдан чиқиш умидларини Подгорицадаги дуранг йўққа чиқарди. Мезбонлар биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар яратиб, болгарияликлар посбони Пламена Илиевни тер тўкишга мажбур қилишди, бироқ гол содир бўлмади. Болгария терма жамоасида ҳам вазиятлар бўлди. Аммо учрашув голларсиз якунига етди.


"B" гуруҳи

Португалия - Люксембург 3:0

Европанинг амалдаги чемпионилари ажойиб футбол намойиш этишди ва учинчи ўриндаги Сербиядан 4 очкога узоқлашиб олишди. Баҳс бошида ҳисобни Бернарду Силва очди. Танаффусдан сўнг Криштиану Роналду терма жамоадаги ўзининг 94-голини урди. Ўйинга нуқтани Гонсалу Гедеш қўйди. Люксембург гуруҳдан чиқиш имкониятидан айрилди.


Украина - Литва 2:0

Украина терма жамоаси литваликларни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, "B" гуруҳи етакчилигини сақлаб қолишди. Иккала голга Руслан Малиновский муаллифлик қилди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди, аммо Тарас Степаненко ва Андрей Ярмоленколарнинг голлари дарвоза устунига тегиб қайтди.


"H" гуруҳи

Исландия - Франция 0:1

Франция кетма-кет тўртинчи ғалабага эришди ва учинчи ўриндаги Исландия билан фарқни олти очкога етказди. Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Оливье Жиру ҳисобига ёзилди. Жиру Антуан Гризманн ишлаган пенальтини голга айлантирди.

Туркия - Албания 1:0

Туркия терма жамоаси муҳим баҳсда албанияликларни таслим этди ва улар ҳам Франция каби исландияликлардан 6 очко узоқлашиб олишди. Баҳсдаги ягона гол сўнгги сонияларда урилди. Женк Тосуннинг зарбаси туркларга ғалаба олиб келди. Меҳмонлар сафида Рей Манай гол уришга яқин эди, аммо у яқин масофадан дарвозани ишғол қила билмади.


Андорра - Молдова 1:0

Андорра терма жамоаси тарихий ғалабага эришди. Улар Европа чемпионати саралашларида ўзининг дастлабки очколарини ишлаб олишди. Ғалаба тўпи Марк Валес ҳисобига ёзилди. Молдоваликлар турнирнинг финал босқичига чиқиш имкониятидан айрилишди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика