Евро-2020 ўйинларига сотилган чипталарни қайтариш жараёни бошланди
05 may 2020 20:40
News
Евро-2020 ўйинларига сотилган чипталарни қайтариш жараёни бошланди
Бугун, 5 май Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УЕФА) расмий сайти Евро-2020 баҳслари учун сотилган чипталарни қайтариб олишини маълум қилди.
17 март куни УЕФА коронавирус пандемияси туфайли келаётган ёзда ўтиши режалаштирилган қитъа биринчилигини 2021 йилга қолдиришга қарор қилди. Чипта сотиб олган мухлислар эса ўз пулларини йўқотмайди.
“Чипталар имкон қадар 2021 йилга қолдирилган турнир учун амал қилади. Учрашувларнинг янги тақвими эълон қилинганидан кейин эса чипта сотиб олганлар ўз пулини қайтариб олишни сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Бўлажак баҳсларни кузата олмаслиги аниқ бўлган ишқибозлар, портал орқали сарфланган маблағни қайтариб олади”, дейилади ташкилот баёнотида.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments