Latest news

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  9 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Евро-2020 мураббийлари қанча маош олади? News

Евро-2020 мураббийлари қанча маош олади?

Tags :  Евро-2020
Энг қиммат маош оладиган мураббий жамоаси фаворит саналмаяпти, энг кам маош оладиган мураббий "С" гуруҳида. Амалдаги чемпион мураббийи эса кучли бешликда ҳам йўқ.

Европа қитъасининг нуфузли мусобақаси бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Терма жамоаларнинг қандай иштирок этиши мураббийларга ҳам боғлиқ. Хўш, мамлакат жамоасига бошчилик қилаётган мураббийлар қанча маош олади?


"А" гуруҳи



Манчини Италия постини эгаллаш учун иш ҳақини сезиларли даражада қисқартиришга рози бўлди. "Зенит"да Роберто бундан икки баравар кўпроқ маош оларди.

Уэльс терма жамоаси устози Роберт Пейжнинг маоши тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Лекин Гиггз шунча маош оларди.


"B" гуруҳи



Бу гуруҳда руслар мураббийининг ҳамёни рақибларига нисбатан бақувватроқ эканини кўришимиз мумкин.

Аммо финлар тренери Маркку Канерва мусобақадаги энг кам маош оладиган мураббийлардан бири.


"С" гуруҳи



Ўтган йили Нидерландия терма жамоасини қабул қилиб олган Франк Де Бур маоши ҳақида расмий маълумот йўқ. Собиқ мураббий Роналд Куман 7 миллион евро ишлади, аммо у кейин Барселонага жўнаб кетди. Голландия ОАВ Франк де Бур камида 2 миллион евро маош олади деб ҳисоблайди, баъзи нашрлар айтишича, бу рақам 3–5 миллион еврони ташкил қилади.

Игор Ангеловски турнирнинг энг кам маош олувчи мураббийи. Мусобақа давомида бундан купроғига лойиқлигини исботлай олармикан?


"D" гуруҳи



Гуруҳдаги қолган уч мураббий маошини қўшганда ҳам Англия устозининг маоши ярмига ҳам етмайди. Натижа жиҳатдан қандай бўларкан?

ЖЧ-2018 ярим финалида Саутгейтни нокаут қилган Златко Далич ундан деярли олти баравар кам ҳақ олади.


"Е" гуруҳи



Ўтган йили, коронавирус туфайли Луис Энрике иш ҳақини 25 фоизга қисқартиришни сўради  — Испания футбол федерацияси бир йилда шу тарзда 350 мингни тежаб қолди. Бу йил иш ҳақи аввалги даражасига қайтди.

Польша мураббийи шведлар устозидан икки баравар кўп маош маош олади, гуруҳда ҳам ўзиб кетишни уддалармикан?


"F" гуруҳи



Ўлим гуруҳи нафақат исмлар, балки миллий терма жамоа мураббийларининг маошлари бўйича ҳам назарда тутилади. Энг яхши олтиликнинг ярми ушбу гуруҳда. 

Венгрия терма жамоаси устози Марко Россининг маоши эълон қилинмади. У тайинланишидан олдин 110 миллион венгер форинтси (300 минг евро) топарди. Аммо шу йилнинг март ойида италиялик мутахассис билан шартнома узайтирилди — катта эҳтимол билан унинг маоши ҳам оширилган.



Эслатиб ўтамиз, юқоридаги кўрсатилган маошлар айнан шу миқдорни ташкил этмаслиги мумкин. 


О.А.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика