Latest news

00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  1 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5

"Евро-2020 кундалиги". Испания — Польша ҳамда "F" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". Испания — Польша ҳамда "F" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида

Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланди.

19 июнга мўлжалланган учрашувларнинг дастлабкиси Франция — Венгрия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Мазкур баҳсда французлар фаворит эди. Илк дақиқаларданоқ ташаббус Франция томонида бўлди. Жамоа бир неча вазиятларни кўкка совурди. Гризманн қулай вазиятдан гол ура олмади. Жамоа бир неча бор голга тортарли вазиятлар яратган бўлса-да, ўйиндаги ҳисоб Венгрия томонидан очилди. 45+2 дақиқада Шаллаининг узатмасидан сўнг Фиоло тўпни чап пастки бурчакка йўллади ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим ҳам Франциянинг устунлиги билан бошланди. Бу эса ўз самарасини 66-дақиқага келибгина берди. Тўп қанотдан узатиб берилди ва Гризманн керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлди ва ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг ҳам Францияда ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун қатор вазиятлар юзага келди. Мбаппе, Погба, Дембелалар қулай вазиятларни кўкка совурди. Шу тариқа мазкур баҳс дуранг билан якунланди.

Куннинг иккинчи ўйини Португалия — Германия ўртасида бўлиб ўтди. 

Ушбу баҳснинг илк дақиқасиданоқ Германия фаоллик қила бошлади. 12-дақиқада Тони Кроос жарима майдонига яқин ҳудудда қулай имконятга эга чиқди, унинг зарбасидан кейин ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб учрашувда ҳисобни Португалия очди. Жота узатган тўпни Роналду бўш қолган дарвозага йўллади. Шундан сўнг Германия янада ҳужумларга зўр берди. 35-дақиқада Госенснинг қулай узатмасидан сўнг Рубен Диаш тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб "Немис машинаси" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Геррейру яна ўз дарвозасига киритиб қўйди. Шу тариқа бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Госенснинг ажойиб узатмасидан кейин Кай деярли бўш дарвозани ишғол этди – 1:3. 60-дақиқада Госенс ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 1:4. Орадан етти дақиқа ўтгач Жота ҳисобни қисқартирди. 78-дақиқада Португалия ҳисобни янада қисқартириши мумкин эди бироқ Ренату Саншешнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

Шу тариқа мазкур баҳсда Германия ғалабани тантана қилди. 

Евро-2020. 2-турдан кейин "F" гуруҳидаги ҳолат

Ушбу гуруҳда 3-тур учрашувлари 23 июнь куни 00:00 да старт олади. Унда Португалия — Франция, Германия — Венрия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Куннинг учинчи ўйини "E" гуруҳидан ўрин олган Испания — Польша ўртасида бўлиб ўтди. 

Ушбу баҳснинг илк дақиқалариданоқ Испания катта устунлик билан бошлади. 25-дақиқада Испания ҳисобни очди.  Альваро Мората тўпни дарвозага тўғрилаб юборди, лекин ён ҳакам байроғини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.  "VAR" бу вазиятда ҳакамлар адашгани ва гол "тоза" урилганини қайд этди ва Испания олдинга чиқиб олди. Ҳимоячининг орқароққа қўйган оёғи барчасини ҳал қилди. 43-дақиқада Польшада хавфли вазият юзага келди. Кароль Свидерский узоқ масофадан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди, Роберт Левандовский эса ҳеч ким ҳалақит қилмаётганига қарамай, Унай Симонни доғда қолдира билмади.  

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Роберт Левандовски мувозанатни тиклади. Роберт боши билан зарба йўллаб, гол урди. 58-дақиқада Польша дарвозаси томон пенальти белгиланди. Херард Моренонинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди, қайтган тўпни Мората қаергадир тепиб юборди. Шундан кейин икки терма жамоада ҳам бир неча вазиятлар бўлди. Бироқ уларнинг ҳеч биридан самара чиқмади. 

Ўйин шу тариқа ўз ниҳоясига етди. 

Евро-2020. 2-турдан кейин "E" гуруҳидаги ҳолат

"E" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари 23 июнь куни 21:00 да бошланади. Унда Словакия — Испания, Швеция — Польша учрашувлари бўлиб ўтади.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика