Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

"Евро-2020 кундалиги". F гуруҳидаги ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". F гуруҳидаги ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида

Европа чемпионатининг барча гуруҳларида 1-тур учрашувлари ўтказиб бўлинди.

15 июнга белгиланган учрашувлардан F гуруҳидаги терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўрин олган эди. Тошкент вақти билан 21:00 да бошланган учрашувда Португалия — Венгрия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. 

Мусобақанинг собиқ чемпиони сифатида мазкур турнирга етиб келган Португалия термаси ушбу ўйинда фаворитлардан бири эди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари ҳам португалларнинг устунлиги билан бошланди. 5-дақиқада Диего Жота Венгрия дарвозасига зарба йўллади. Гулачи ушбу вазиятда сейв қилиб, жамоасининг жонига оро кирди. 19-дақиқада Роналду ҳаводан келаётган тўпни бир уринишда дарвозага йўллади. Дарвозабон Гулачи яна қутқарди. 40-дақиқада яна ўша Гулачи катта саҳнага чиқди. Венгрия посбони Жотанинг зарбасини қайтаришга эришди. 43-дақиқада Криштиану Роналду гол уришга жуда яқин келган эди. Унинг  3 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

1-бўлим 0:0 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди.

Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам Португалиянинг устунлиги ҳамда Гулачининг сейвлари билан бошланди. 48-дақиқада Пепенинг бош билан бурчакка йўналтирган зарбасини Венгрия посбони бартараф этди. Мазкур баҳсда биринчи Португалия дарвозаси ишғол қилинди. Аммо венгрияликларнинг киритган голи оффсайдан урилган маълум бўлди. 84-дақиқада Гафаэл Геррейрунинг берган зарбаси рекошетга учраб дарвоза тўпидан жой олди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Венгрия дарвозаси томон пенальти қўйилди. Ушбу вазиятдан Криштиану Роналду унумли фойдаланди — 0:2. 

90+3 дақиқада яна Роналду гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Португалия сўнгги дақиқада урилган голлар эвазига 3 очко эгасига айланди. 

Статистик маълумотлар: 

— Криштиану Роналду Портулагия терма жамоаси сафида жами урган голлари сони 106 тага етди. У эронлик Али Даига етишига яна 3 та гол керак;

— Пепе 38 ёш-у 109 кунлигида майдонга тугиб Португалия терма жамоасида Европа чемпионатида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди;

— Венгрия терма жамоаси Европа чемпионатида сўнгги 9 ўйиндан атиги иккитасида ғалаба қозонган;

— Португалия терма жамоаси Венгрияга қарши 14 ўйиндан бирортасида ҳам ютқазмаган (10 ғалаба, 4 дуранг);

— Португалиянинг Венгрия билан ўйинда асосий таркибда тушган 11 футболчидан олтитаси Евро-2016 ғолиби бўлган;

— Рафаэл Герейрунинг голи Португалиянинг Европа чемпионатларидан 50-голи бўлди.

F гуруҳининг иккинчи учрашуви нафақат куннинг, балки гуруҳ босқичининг марказий учрашув — Германия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасида кечди. 

Дастлабки дақиқаларданоқ икки жамоа ҳам ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қила бошлашди. Немислар ҳимояда жуда қаттиқ (жесткий) ўйин кўрсатиб, франциялик рақибларини чўчитишга уринишган бўлса, францияликлар комбинациялар билан олдинга ўтишга интилишди. Учрашувдаги ҳисобни эса Франция терма жамоаси германиялик футболчининг голидан кейин очди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Погба қарама-қарши қанотга кўчирди, Люка Эрнандес эса бор кучи билан тўпни марказий ҳудудга йўллади, Хуммельс эса тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. 

Голдан сўнг ҳар икки терма жамоа ҳам ҳужумлар уюштириб туришди. Немислар бир неча бор жарима зарбаларини кўкка совуришди. Шу тариқа 1-бўлим якунланди. 

Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам икки терма жамоанинг ҳужумлари билан бошланди. 52-дақиқада Рабьонинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб берган зарбасини Нойер қайтара олмади, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Орадан 2 дақиқа ўтию Гнабрида яхши имконият ҳосил бўлди. Қанотдан узатилган идеал пасдан сўнг Серж тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди.

66-дақиқада Киллиан Мбаппе Германия дарвозасини ишғол қилди. Аммо якунда мазкур гол оффсайддан урилгани маълум бўлди ва ҳисобга олинмади. 85-дақиқада яна бир бор Нойер дарвозаси ишғол қилинди. Аммо кейинроқ Карим Бенземанинг урган голи ҳам оффсайддан урилгани маълум бўлди. Шу тариқа Франция ғалаба қозониб 3 очкога эга чиқди. 

Статистик маълумотлар: 

— Франция Германияга қарши сўнгги 6 учрашувда мағлубиятга учрамади;

— Франция сўнгги 5 ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди;

— Германия ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида гол ўтказмаган эди.

Мазкур гуруҳда 2-тур ўйинлари 19 июнь куни бўлиб ўтади. Соат 18:00 да Венгрия — Франция учрашуви старт олса, 21:00 да Португалия — Германия терма жамоалари ўзаро куч синашишади.

Евро-2020. 1-турдан кейин “А” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “B” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “C” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “D” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “E” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “F” гуруҳидаги ҳолат

Author : Og'abek Samisov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика