Latest news

16:26А Серия клуби Хуммельс билан шартнома имзоламоқчи  0 15:59Англия терма жамоаси Евро-2024даги ғолиблик учун 11 миллион евро миқдорида бонус олади  0 15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  3 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  7 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  16 12:29Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эди, аммо унга иккита нарса ҳалал берган  3 11:55Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди  11 11:28Артем Довбик фаолиятини АПЛнинг Топ жамоасида давом эттириши мумкин  1 11:00Спаллетти кечаги камбекдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 10:31Ямаль Европа чемпионатида 40 йиллик рекордни янгилади  10 10:02Февзи Давлетов: «Оғир учрашув бўлди»  4 09:34Тўртта қизил ва иккита пенальти белгилаган «Қизилқум» — «Андижон» учрашуви ҳакамлиги Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади  44

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". "А" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари ва нимчорак финалга чиққан жамоалар ҳақида

Европа чемпионатининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча "A" гуруҳининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Ҳар икки ўйин ҳам бир вақтга белгиланган эди. 

Дастлаб Швейцария — Туркия баҳсига тўхталамиз. 

Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасини Туркия фаоллик билан бошлади. 5 дақиқа ичида турклар 3 марта дарвоза томон зарба берди. Дастлаб Бурак Йилмазнинг зарбаси швейцариялик футболчига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Кейинроқ Озан Туфаннинг зарбаси ноаниқ кетди. Учинчи зарбадан сўнг Зоммер сейв кўрсатди. 

Бироқ ўйиндаги ҳисобни швейцарияликлар очди. Чамаси 17 метрлардан Сеферовичнинг ерлатиб берган зарбаси голга айланди. Чакирнинг йўлини Демирал тўсиб қўйганди. Шундан сўнг турклар янада олдинга боршди лекин учрашувдаги иккинчи гол ҳам Швейцария термаси томонидан киритилди. Жердан Шакири чамаси 25 метрлардан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлим шу тариқа ўз якунига етди. Иккинчи бўлимни эса Швейцария ажойиб бошлади. 52-дақиқада Эмболонинг берган зарбасини Чакир қайтариб юборди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Туркия гол урди ва ҳисобни қисқартирди. Кахвежининг чамаси 26 метрлардан берган зарба Швейцария дарвозаси тўққизлигидан жой олди. Бироқ бу ҳисобни кўп сақланиб қолмади. 68-дақиқада Швейцария қарши ҳужумга қочиб кетди. Жердан Шакири дарвоза томонга яқин жойдан зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди. Бу ўйинга қўйилган нуқта эди. Шундай қилиб Туркия мағлуб бўлиб, Европа чемпионатини бирорта очкоси тарк этадиган бўлди.

Статистик маълумотлар:

— Шакири сўнгги тўртта йирик турнирда гол урди: 2014 ва 2018 йиллардаги Жаҳон чемпионатлари, ЕВРО-2016 ва ЕВРО-2020;

— Швейцария ЕВРО-2020да тўртта гол урди ва бу қитъа финалидаги энг яхши натижасидир;

— Туркия Европа чемпионатидаги финалидаги сўнгги етти учрашувнинг олтитасида мағлуб бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Италия — Уэльс терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари жуда сокинлик билан бошланди. Италия биринчи бўлим давомида ҳужум уюштириб турди, лекин улардан самара чиқара олмади. 39-дақиқада Пессина ҳисобни очди. Маттео Пессина Марко Верраттининг стандарддан узатган тўпини дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. 

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. 53-дақиқада эса Бернардерски амалга оширган жарима зарбаси дарвоза устунига тегди. 55-дақиқада Уэльс бир киши кам бўлиб қолди. Итан Ампаду жуда қўпол ўйнагани сабаб майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда бошқа айтарли хавфли ҳужум кўрмадик ва шу тариқа Италия 3 очкони қўлга киритди.

Статистик маълумотлар:

— Италия кетма-кет 11 маротаба рақиб дарвозасига гол урди ва жами 32 та тўп киритишга муваффақ бўлди;

— Пессина Италия таркибидаги сўнгги учта ўйинда учта гол урди.

Мазкур гуруҳда 3-турдан сўнг гуруҳдаги ҳолат:

"A" гуруҳида плей-оффга чиққан жамоаларнинг нимчорак финалдаги рақиблари:

Италия нимчорак финалда "C" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан ўйнайди;

Уэльс "B" гуруҳидаги 2-ўрин билан ўйнайди; 

Агарда Швейцария гуруҳдан чиқса "B" гуруҳидан 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика