Евро-2020. Исландияга қарши баҳс олдидан Францияда йўқотиш бор News

Евро-2020. Исландияга қарши баҳс олдидан Францияда йўқотиш бор

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Динь жароҳати сабаб, Евро-2020 саралаш баҳслари доирасидаги Исландияга қарши 2-тур баҳсини ўтказиб юборади.

Мазкур тўқнашув 25-март куни Тошкент вақти билан 00:45да ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Динь машғулотлар пайтида жароҳат олган. 25 ёшли футболчи илк турда Молдовага қарши ўйинда захирада қолдирилганди. “Эвертон” аъзосининг қанча муддатга сафдан чиққани номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионлари Молдовани йирик (4:1) ҳисобда таслим қилганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика