Latest news

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  10 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси News

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси

Кеча Францияда ўтадиган Европа чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Осиё қитьаси клубларида тўп тепувчи европалик футболчилар ҳам ушбу турнирда иштирок этади. Уларни сизга таништириб ўтамиз.


Драгош Григоре ("Ал-Сайлия"/Руминия)


Драгош Григоре 2011 йилда илк маротаба Руминия терма жамоасига чақирилган. Ўшанда у Бухарестнинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилар эди. Григоре миллий жамоа сафида Евро-2016гача 20та учрашувда майдонга тушган.

Драгош 2015 йилда Қатарнинг "Ал-Сайлия" клубига ўтади, аммо бу терма жамоадаги иштирокига ҳалақит қилмади.


Лучиан Санмартеан ("Ал-Иттиҳод"/Руминия)


36 ёшли Лучиан Санмартеан терма жамоадаги дебютини 2002 йилда амалга оширган. Ушбу Европа чемпионати Лучиан учун илк йирик турнири ҳисобланади. Санмартеан Евро-2008да иштирок этмаган.

Лучиан 2015 йилда Саудия-Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига ўтди.


Владимир Вайсс ("Ал-Гарафа"/Словакия)


Владимир Вайсс футболчилар оиласида дунёга келган. Унинг отаси ва бобоси Словакия терма жамоаси сафида тўп тепган. Вайсс 2009 йилда "Манчестер Сити"га ўтади. Владимир Манчестер жамоасидаги омадсиз ўйинларидан сўнг Қатарнинг "Лаҳвия" клубига кетади. Айни дамда у "Ал-Гарафа" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Кристиан Немет ("Ал-Гарафа"/Венгрия)


Қатар клубида тўп тепувчи "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Немет Венгрия билан Евро-2016да иштирок этади. Венгриялик "Ал-Гарафа" сафида 10 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Немет Венгрия терма жамоаси ҳужум чизиғида "Хоффенхайм" форварди Адам Салаи ва Золтан Гера билан бирга ўйнайди.


Бурак Йилмаз ("Бейжинг Гоан"/Туркия)


Бурак Йилмаз йирик турнирларда Туркия терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлган.

Йилмаз шу йилнинг бошида Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтган эди. Энди у ҳамюртимиз Егор Кримец билан бирга ўйнайди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика