Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  1 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью News

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью

Бугун Евро-2016 нимчорак финал ўйинлари старт олади.

Дастлабки учрашув Швейцария ва Польша терма жамоалари ўртасида кечади.

Иккала жамоа ҳам ўз тарихида илк бор Европа чемпионатида гуруҳдан чиқишга эришди. Швейцария "A" гуруҳида Франциядан кейинги ўринни эгаллади. Польша эса "C" квартетида Германидан кейинги бўлди. Польяклар гуруҳда умуман гол ўтказишмади.

Швейцария Польшага қарши ўтказган 10та ўйиннинг фақат биттасида ютган. Ўша ўйин 1976 йилда ўртоқлик учрашуви доирасида ўтган - 2:1. Польша ҳисобида 4та ғалаба бор. Қолган 5 учрашувда дуранг қайд этилган.



Ушбу жуфтлик ғолиби 30 июнь куни чорак финалда Хорватия - Португалия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Бу икки жамоа сўнгги бор 2014 йил Вроцлавда тўқнаш келишган эди. Ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида ўз якунига етган эди. Йосип Дрмич меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, мезбонлар сафида Артур Енджейчик ва Аркадиуш Милик тўп киритишган. Якуний натижани сўнгги дақиқаларда Фабиан Фрай ўрнатганди.

Ўйин Сент-Этьен шаҳридаги "Жоффруа Гишар" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадионда ЕВРО-2016 доираисдаги Португалия - Исландия, Чехия - Хорватия ва Словакия - Англия учрашувлари бўлиб ўтди. Қизиғи бу ўйинларнинг барчаси дуранг билан тугади. Швейцария - Польша баҳси ЕВРО-2016 доирасидаги "Жоффруа Гишар" стадионида ўтадиган энг сўнгги баҳс бўлади.

Ўйинни англиялик Марк Клаттенбург бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам Евро-2016да ҳозиргача икки учрашувда ишлади. Клаттенбург Бельгия - Италия ўйинида 5та, Чехия - Хорватия баҳсида 4та сариқ карточка кўрсатди.



Евро-2016, 1/8 финал.
ШВЕЙЦАРИЯ - ПОЛЬША
25 июнь. Сент-Этьен. "Жоффруа Гишар" стадиони. 18:00
Ҳакам
- Марк Клаттенбург (Англия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Швейцария: Соммер; Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес; Бехрами, Жака, Жемайли; Шакири, Эмболо, Мехмеди.
Сариқ карточкаси борлар: Бехрами, Эмболо, Шер, Жака

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Лавандовски.
Ўйнамайди: Шенсни (жароҳат)
Сариқ карточкаси борлар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пишек

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика