Latest news

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  212 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  22 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси News

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси

ЕВРО-2016 дастлабки чорак финалида Польша ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келади.

Польша ўтган Европа чемпионатларида 6та ўйин ўтказиб умуман ғалаба қозона олмаганди. Франциядаги мусобақада эса 4та ўйин ўтказиб 2та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда Адам Навалка шогирдлари Швейцарияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди.

Португалия ўз тарихида олтинчи марта чорак финалга чиқди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланди. Португалиянинг Европа чемпионатларидаги охирги 5та ўйинида асосий вақт дуранг қайд этилган.



Фернанду Сантуш жамоаси гуруҳ босқичида 3та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда португалияликлар Хорватияни қўшимча таймларда 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Польша ва Португалия терма жамоалари шу кунгача 10 марта тўқнаш келишган. 4та учрашувда Португалия, 3 марта Польша зафар қучган. Қолган 3та ўйинда дуранг қайд этилган.

Учрашув Марсель шаҳридаги "Велодром" стадионида бўлиб ўтади. ЕВРО-2016да бу стадионда 4та ўйин бўлиб ўтган. Англия - Россия 1:1, Франция - Албания 2:0, Исландия - Венгрия 1:1, Украина - Польша 0:1. "Велодром"да ярим финал ўйини ҳам бўлиб ўтади.

Ўйинни германиялик Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳакам ЕВРО-2016да икки учрашувда ишлади: Англия - Уэльс 2:1 ва Швеция - Бельгия 0:1. Брих иккита баҳсда жами 5та огоҳлантириш кўрсатди.  



Евро-2016, 1/4 финал.
ПОЛЬША - ПОРТУГАЛИЯ
30 июнь. Марсель. "Велодром" стадиони. 23:55
Бош ҳакам -
Феликс Брих (Германия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Левандовски.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пищек, Паздан, Енджейчик

Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Фонте, Пепе, Геррейру; Силва, Вилльям Карвалью, Саншеш, Мариу; Нани, Роналду.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Вилльям Карвалью, Пепе, Куарежма
 


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика