Latest news

08:26Конте тарихий натижани қайд этди  0 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108

Евро-2016 пайтида олий лигани ҳам ёдга оламиз (11-тур ҳақида) News

Евро-2016 пайтида олий лигани ҳам ёдга оламиз (11-тур ҳақида)

Ҳозир кўпчиликнинг эътибори Европа чемпионати баҳсларига қаратилган, кимдир Копа Американи кўриш билан банд.

Бу орада бизда ҳам олий лига давом этаётганини унутмаслик лозим. 10-11 июнь кунлари ички чемпионатда 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Даставвал тур натижаларини эслатиб ўтсак. 


«Нефтчи» – «Қўқон-1912» – 2:1
Голлар:
Ш. Пўлатов (43, 63 - пенальти) – Н. Отақўзиев (18)

«Бунёдкор» – «Қизилқум» – 2:0
Голлар
: А. Алимпиевич (77), Б. Насимов (80)

«Металлург» – «Андижон» – 3:1
Голлар:
М. Тошматов (22), Д. Каримов (75), З. Абдуллаев (77) – И. Исоқжонов (43)

«Машъал» – «Обод» – 5:0
Голлар:
Ш. Эркинов (40, 52), М. Ғофуров (44, 45+2), З. Кўзибоев (75)

«Сўғдиёна» – «Пахтакор» – 0:1
Гол
: Ж. Искандеров (45)

«Локомотив» – «Бухоро» – 3:1
Голлар:
С. Жепаров (16), М. Худоёров (39 - автогол), С. Мирзаев (61) – Б. Пардаев (62)

«Навбаҳор» – «Насаф» – 2:2
Голлар:
Д. Жабборов (81), А. Баҳритдинов (84) – Д. Больевич (6), А. Алланиязов (72)

«Шўртан» – «Олмалиқ» – 4:3
Голлар:
З. Полвонов (31), Э. Бойматов (44), И. Таран (59), А. Омонов (74) – Д. Туропов (41), Я. Мартинюк (78), Д. Станоевич (83)



Кўриб турганигиздек, бўлиб ўтган саккизта ўйиннинг еттитасида ғалаба қайд этилган ва фақат бир учрашув дуранг билан якун топди. Наманганда кечган "Навбаҳор" - "Насаф" 2:2 ҳисобида тугади. Қизиғи шундаки, бу учрашувда қаршиликлар то 80-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида зафар қучишаётганди. Бироқ ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида меҳмонлар иккита тўп ўтказиб юборишди. Натижада "Насаф" кетма-кет икки учрашувда дуранг ўйнади. "Навбаҳор" эса ўз майдонида муҳим бир очкони қўлга киритди дея оламиз.

11-тур беллашувларида меҳмондан ғалаба билан қайтган биргина "Пахтакор" бўлди. Аввалги икки ўйинда мағлубиятга учраган "Пахтакор" сафарда Жамшид Искандаровнинг ягона голи эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтди. Натижада жиззахликлар кетма-кет иккинчи бор ютқазиб қўйишди. Қолган учрашувлар эса майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. Энг йирик ҳисоб "Машъал" - "Обод" баҳсида қайд этилди - 5:0. Бу ўйинда "Обод" футболчилари икки бор пенальтидан фойдалана олишмади. Ўйиндан сўнг "Машъал" ўз ҳисобидаги ғалабалар сонини учтага етказиб олди.

Ғузорда кечган "Шўртан" - "Олмалиқ" учрашуви эса голларга бой бўлди. Бу ўйинда мухлислар еттита гол кўришди. Олий лигада кетма-кет олти беллашувда имкониятни бой берган "Шўртан" секин-аста ўзига келмоқда. Жамоа охирги бешта учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди ва кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди. Натижада "Шўртан" мусобақа жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди.



Фарғонада бўлиб ўтган водий дербисида ҳам майдон эгаларининг қўли баланд келди. Ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилган "Нефтчи" рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ва бу учрашувда мезбонларнинг ҳар иккала голи ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳисобига ёзилди. Андрей Фёдоров бошқарувидаги жамоа мана энди ўзига келаётган кўринади. Негаки, чемпионатнинг дастлабки турларида Фёдоров танқид остига олинган, "Нефтчи"да ҳатто бош мураббий ўзгаради деган гаплар тарқалганди. Аммо раҳбарият мураббийга ишонишда давом этди ва 6-турдан бошлаб ишонч ўз мевасини бера бошлади. Фарғоналиклар қаторасига охирги учта учрашувни ғалаба билан якунлашди.


Тошкентда кечган иккита учрашув ҳам майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Локомотив" "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида енгди. "Қизилқум" рақибига 75 дақиқадан сал кўпроқ қаршилик кўрсата олди, бироқ Александр Алимпиевичнинг жуда чиройли зарбасидан сўнг ўйинда ҳисоб очилгач, навоийликларнинг шашти тушиб кетди. Натижада иккинчи гол ҳам ўтказиб юборилди. "Локомотив" - "Бухоро" беллашувида эса қизиқ ҳолат кузатилди. Бу ўйинда меҳмонлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров биринчи тайм охирларида жуда ғалати гол ўтказиб юборди. Натижада дарвозабон бундан тушкунликка тушиб қолди ва танаффусда Сардор Қобулжоновга алмаштирилди.

Яна бир баҳс Бекободда кечди ва бунда "Металлург" "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 4-ўринда бораётган "Металлург" ҳозирча ўз майдонидаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлади. Бу томонлама бекободликларга қойил қолса арзийди. "Андижон" эса сафардаги "анъанаси"ни давом эттирган ҳолда яна ютқазиб қўйди. Сафарда олтита учрашувда майдонга тушган "Андижон" ҳаммасида ютқазди. Натижада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди.



15-16 июнь кунлари эса олий лигада 12-тур баҳслари бўлиб ўтади. Бунда "Насаф" - "Локомотив" баҳси турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилмоқлда. Шундай экан, Европа чемпионати ва Копа Америка билан биргаликда ўзимизнинг олий лигани ҳам кузатишда давом этамиз.

Олий лига, 12-тур учрашувлари
15 июнь (чоршанба)
«Обод» – «Шўртан»
Ҳакам
: А. Рисқуллаев (Тошкент)

16 июнь (пайшанба)
«Пахтакор» – «Машъал»
Ҳакам:
З. Қодиров (Навоий).
 
«Қўқон-1912» – «Сўғдиёна»
Ҳакам:
О. Толибжонов (Тошкент)

«Бухоро» – «Нефтчи»
Ҳакам
: Р. Эрматов (Тошкент)
 
«Насаф» – «Локомотив»
Ҳакам
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент)

«Қизилқум» – «Навбаҳор»
Ҳакам:
Ш. Қосимов (Тошкент)

«Металлург» – «Бунёдкор»
Ҳакам:
В. Серазетдинов (Тошкент)

«Андижон» – «Олмалиқ»
Ҳакам
: В. Цейтлин (Тошкент)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика