Latest news

19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  0 18:40Мбаппе эффекти! "Реал" яна дунёнинг энг қиммат футбол бренди  1 18:05"Реал"дан навбатдаги юриш. Жамоа етакчиси шартномани узайтирди  2 17:39"Нефтчи" тез орада навбатдаги трансферни эълон қилади  5 17:19Мбаппе "Реал"даги дебют ўйинидаёқ соврин ютиши мумкин  1 16:46Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Нефтчи" футболчиси!  2 16:36Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди  3 16:25Here we go! Мейсон Гринвуд - "Марсель" футболчиси!  4 16:04Про лига аъзоси "Дўстлик" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  0 15:37"Сурхон" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  11 15:16"Реал"дан навбатдаги юриш! Мадридликлар "Ливерпуль"дан Александер-Арнолдни олиб келишмоқчи  2 14:36Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади  12 13:50Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи  1 13:21"Бунёдкор"да янги мураббий иш бошлади   4 13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  3

Евро-2016. Жамоаларнинг асосий таркиблари қандай кўринишда бўлади? News

Евро-2016. Жамоаларнинг асосий таркиблари қандай кўринишда бўлади?

Европа чемпионатида иштирок этадиган жамоаларнинг тахминий асосий таркиблари билан таништириб ўтамиз.


Австрия: Альмер; Кляйн, Драгович, Хинтереггер, Фухс; Алаба, Баумгартлингер; Харник, Юнузович, Арнаутович; Янко.

- Австрия терма жамоасининг бошланғич таркибида ўз клубида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган баъзи футболчилар ҳам кириши мумкин. Аммо бу жамоанинг асосий таркибида катта сюрпризлар кузатилмайди.

Албания: Бериша; Хюсай, Цана, Маврай, Аголи; Кукели, Джака; Роши, Абраши, Леняни; Чикалеши.

- Албания терма жамоаси бош мураббийи Жанни Де Бьязи Таулянт Жака тезроқ сафга қайтишидан умидвор. Бу жамоанинг ўнг қанот ярим ҳимоясида Одисе Роши ўйнаши тахмин қилинмоқда. Роши асосий таркибдаги курашда Анди Лилини доғда қолдиргани айтилмоқда.


Англия: Харт; Уокер, Кэхилл, Смоллинг, Роуз; Дайер, Уилшир, Алли, Руни; Кейн, Варди.

- Жек Уилшер ўтган мавсумни майдондан ташқарида ўтказиб юборганига қарамасдан Хожсон унга терма жамоа эшикларини очиб берди. Рой Хожсон Уилшерга жуда кўп ишонади. Шунингдек, ушбу терма жамоада Жейми Варди ҳам асосий таркибда кўриниш бериши кутилмоқда. Вардининг ҳозирги спорт формаси бунга асосий сабаб сифатида қаралмоқда.


Бельгия: Куртуа; Алдервейрелд, Денайе, Вермален, Вертонген; Наингголан, Витсель; Мертенс, де Брейне, Азар; Лукаку.

- Бельгияда энг катта бош оғриқ бу ҳимоя чизиғи бўлади. Жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юборадиган Компани ва Николас Ломбартснинг ўрнини кимлар эгаллаши энг катта саволлигича қолмоқда. Шунингдек, қанотларда Мертенс ва Каррасколар ўртасида ҳам бошланғич таркибдаги ўрин учун катта "жанг" бўлиши аниқ.


Венгрия
: Кирай; Кадар, Лонг, Гузмич, Фиоло; Нодь, Геро; Джуджак, Кляйнхайслер, Немет; Солои.

- Венгрияда Кристиан Неметнинг асосий таркибда ўйнаши сўроқ остида турибди. Сабаби, Немет эндигина жароҳатидан фориғ бўлди ва спорт формасини тиклаб олганича йўқ. Яна бир жиҳат борки, бу Неманья Николичнинг ҳозирги кўрсатаётган ёрқин ўйинлари. Айнан шу жиҳатлар эвазига Немет ўзининг асосий таркибдаги ўрнини Николичга ютқазиб қўйиши ҳам мумкин.


Германия
: Нойер; Хеведес, Хуммельс, Боатенг, Хектор; Кроос, Хедира; Мюллер, Эзил, Дракслер; Гомес.

- Немис машинасининг захира ўриндиғи узунлиги Йоахим Лёвга мусобақа давомида бир қатор ўзгаришларни амалга оширишларига имкон бериши мумкин. Айни пайтда терма жамоанинг ўнг қанот ҳимоясида ким ўйнаши ва Марко Ройснинг бошланғич таркибдаги ўрнини ким эгаллаши жумбоқ бўлиб турибди.


Ирландия
: Рэндолф; Коулмен, Киог, О'Ши, Брэди; Уолтерс, Уилан, Маккарти, Хендрик; Хулахан; Лонг.

- Мартин О`Нилга асосий таркибни аниқлаш борасида бир қатор бош оғриқлар мавжуд. Мартин О`Нил жуда муҳим қарорлари чиқаришга мажбур бўлади. Роберт Брэдини ҳимоя чизиғига қўядими ёки майдон марказигами? Айнан шу савол ҳозирда Ирландия бош мураббийини қийнамоқда. Ирландиянинг Европа чемпионатидаги асосий ҳужумчиси Дэрил Мерфи ёки Шейн Лонг бўладими? Бу ҳам ҳозирча жавоби аниқ бўлмаган саволлигича қолмоқда.


Исландия: Кристинссон; Скуласон, Р. Сигурдссон. Арнасон, Севарссон; Гудмундссон, Г. Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон; Сигторссон, Финнбогасон.

- Ушбу терма жамоанинг асосий таркибдаги футболчиларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва бир-бирларини яхши тушунишлари бошланғич таркибда кўп ҳам ўзгаришлар руй бермаслигига сабабчи бўлиши мумкин. Исландиянинг захира ўриндиғида ўтирадиган футболчилар ҳам жамоага кўп фойда келтиришга қодир футболчилар.


Испания: Де Хеа; Хуанфран, Пике, Рамос, Альба; Бускетс, Иниеста, Сильва, Коке; Мората, Адурис.

- Қизил фурияда Дель Боске ниҳоят Испаниянинг кўп йиллик биринчи рақамли дарвозабони Касильясни ўзгартириши мумкин. Де Хеа Европа чемпионатида асосий кипер бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Мората ва Адуриснинг ўзаро яхши ўйнаши ва голлар уришаётганлиги ҳужум чизиғида ушбу тандем ҳаракат қилишига сабабчи бўлиши мумкин.


Италия: Буффон; Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини; Кандрева, Флоренци, де Росси, Джаккерини, Дармиан; Пелле, Эдер.

- Конте Буффонга асосий таркибдан ўрин кафолатланганлигини айтиб ўтди. "Скуадра адзурра"нинг майдон марказида кимлар ўйнаши кўпроқ қизиқ. Маркизио ва Вераттининг жароҳати, Пирлонинг Еврога олиб кетилмаганлиги Италия марказида катта ўзгаришлар руй беришига асосий сабаб бўлади. Де Россининг гарданига энг катта масъулият юкланади.


Польша: Фабяньски; Пищек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блащиковски, Крыховяк, Зелиньски, Гросицки; Милик, Левандовски.

- Польшада Зелиньски "Эмполи"даги ажойиб ўйинлари орқали терма жамоанинг бошланғич таркибидан муқим жой эгаллаши учун катта хизмат қилиши кутилмоқда. Қолган чизиқларда деярли ўзгаришлар руй бермаслиги тахмин қилинмоқда.


Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Пепе, Бруну Алвеш, Рафаэл Геррейру; Данилу, Жоау Мариу, Жоау Моутинью, Адриен Силва; Нани, Криштиану Роналду.

- Португалияда Вилльям Карвалью асосий таркибдаги ўринни Данилудан ютиб олиши мумкин. Элизеу эса қанот ҳимоясида Геррейру билан рақобатлашади.


Россия: Акинфеев; Смольников, В. Березуцкий, Игнашевич, Щенников; Самедов, Денисов, Мамаев, Шатов; Смолов, Дзюба.

- Алан Загоевнинг жароҳати Павел мамаевга асосий таркибдан ўринни кафолатлагандек. Фёдор Смоловнинг ажойиб мавсуми Европа чемпионатида Россия терма жамоасининг биринчи рақамли ҳужумчиси бўлишига бош сабабчи бўлиши тахмин қилинмоқда. Чап қанот ҳимоясида Шенников ва Камбаров ўзаро рақобатлашишади. Бу борада Шенниковнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.


Руминия: Тэтэрушану; Сэпунару, Кирикеш, Григоре, Рац; Пинтилий, Хобан; Попа, Максим, Станчу; Андоне.

- Руминияда ўнг қанот ярим ҳимоясида Попа Торжедан асосий таркибдаги ўрнини ютиши кутилмоқда. Ҳужумда эса Кешерю ўрнига Андоне бошланғич таркибда ўйнаши тахмин қилинмоқда.


Шимолий Ирландия
: Кэролл; Маклафлин, Макаули, Кэткарт, Дж. Эванс; Дэвис, Макнейр, Норвуд; Уорд, Лафферти, Даллас.

Майкл О`Нил Европа чемпионатида ўз жамоасини 4-3-3 схемаси остида ёки 3-5-2 тактик кўринишида ўйнатади. Жамоа сўнгги ўртоқлик беллашувларини айнан 3 ҳимоячи билан ўтказди. Бу жамоада дарвозадан Кэролл ўрин эгаллаши деярли аниқ бўлиб улгурган.


Словакия
: Козачик; Пекарик, Шкртел, Дюрица, Губочан; Куцка, Печовски, Мак, Гамшик, Вайсс; Дурис.

- Куцка, Гамшик ва Вайсснинг асосий таркибда ўйнаши деярли аниқ. Бу ерда сюрприз ёки катта ўзгаришлар кузатилмайди.


Туркия: Волкан Бабаджан; Гекхан Генюл, Мехмет Топал, Хакан Балта, Жанер Эркин; Сельчук Инан, Юнус Малли, Хакан Чалханоглу, Огузхан Эзьякуп, Арда Туран; Бурак Йилмаз.

- Сердар Азизнинг ўрнини асосий таркибда Мехмет Топал эгаллайди. Бундеслига ажойиб мавсумни ўтказган Малли эса катта эҳтимол билан Туркиянинг Европа чемпионатида ўйинларида бошланғич таркибда ҳаракат қилиши кутилмоқда.


Украина: Пятов; Федецкий, Хачериди, Ракицкий, Шевчук; Степаненко, Гармаш, Ротань; Ярмоленко, Коноплянка; Зозуля.

- Виктор Коваленко асосий таркибда бўладиган рақобатни Денис Гармашдан ютиб олишга жуда яқин. Лекин Германияга қарши биринчи турда Украина бош мураббийи каттароқ тажрибага эга Фоменкога ишонч билдириши мумкин.


Уэльс
: Хеннесси; Гантер, Честер, Уильямс, Дэвис, Тейлор; Рэмзи, Кинг, Аллен; Бейл, Робсон-Кану.

- Жо Лэдли камида дастлабки икки турда жамоасига ёрдам бера олмайди. Лэдлининг ўрнига Уэльсда Энди Кинг бор. Кинг "Лестер" билан Англия чемпиони бўлгани ҳам футболчига терма жамоанинг бошланғич таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаши мумкин.


Франция
: Льорис; Санья, Рами, Косцельны, Эвра; Погба, Сиссоко, Матюйди; Гризманн, Жиру, Пайе.

- Бу ерда Марсьяль ҳамда Димитри Пайенинг асосий таркибда ўйнаши деярли тенг. Биз эса бу борада Пайени бошланғич таркибда ўйнашини тахмин қиламиз.


Хорватия
: Субашич; Срна, Чорлука, Шильденфельд, Вида; Брозович, Модрич, Ракитич, Ковачич, Перишич; Манджукич.

- Ушбу терма жамоанинг чап қанот ҳимоясида ким ўйнаши сўроқ остида. Вида ва Стринич ўртасидаги рақобатда биз Видага ишонч билдирамиз.


Чехия: Чех; Кадержабек, Сивок, М. Кадлец, Лимберски; Дарида, Плашил, Дочкал, Росицки, Крейчи; Нецид.

- Марек Сухи дисквалификацияси туфайли биринчи турни ўтказиб юборади. Унинг ўрнига биринчи ўйинда Кадлец ҳаракат қилиши кутилмоқда. Нецид Европа чемпионатида Чехиянинг ҳужумдаги асосий "қуроли" бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо керак пайтда Нециднинг ўрнини Давид Лафата ёки Милан Шкода эгаллаши мумкин.


Швейцария: Соммер; Лихтштайнер, Ланг, Джуру, Родригес; Фернандес, Джака, Бехрами; Шакири, Сеферович, Мехмеди.

- Швейцариянинг асосий таркибида кимлар ўйнаши деярли 50 %га аниқ. Шакири ушбу жамоанинг Евродаги асосий футболчиси бўлади. Кўп жиҳатдан ушбу футболчининг ўйинига кўп нарса боғлиқ.


Швеция: Исакссон; Лустиг, Линделеф, Гранквист, Ольссон; Дурмаз, Чельстрем, Хильемарк, Форсберг; Ибрагимович, Берг.

- Златан Ибрагимович асосий таркиб футболчиси ва Швециянинг ишонган тоғи. Бу ерда савол шуки, Златан билан бирга ким ҳужумда ўйнайди: Гвидетти ёки Берг?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика