Latest news

18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 18:20Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  7 17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  4 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  10 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4

Евро-2016. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси News

Евро-2016. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси

Барча футбол ишқибозлари катта қизиқиш билан кузатиб бораётган Евро-2016нинг гуруҳ беллашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ якунларига бағишланган турли хил материалларни эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз. Навбат Европа чемпионати гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоасига етиб келди. Демак, сайтимиз ижодкорлари томонидан тузиб чиқилган рамзий қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон:
Ханнес Хальдерссон (Исландия)

Исландия терма жамоаси аъзоси Ханнес Хальдерссон гуруҳ ўйинларида энг кўп сейв қилган дарвозабон бўлди. Викинглар юртидан ташриф буюрган посбон 3 учрашувда жами 19та сейв қилди. Айниқса, биринчи турда Португалияга қарши баҳс Хальдерссон учун ярқ этиб кўзга ташланиш имконини берди. Роналду жамоаси ўша куни дарвоза томон 25 бор зарба беришди, шулардан 10таси манзилга аниқ бўлди. Ҳисоб эса 1:1. Исландиянинг дастлабки ўйинда ютқазмаслигида энг катта ишни айнан Ханнес амалга оширди. Кейинги икки беллашувда ҳам у совуққонликни йўқотмаган ҳолда ҳаракат қилди.



Ҳимоячилар:
Камиль Глик (Польша)

Польша терма жамоаси гуруҳ ўйинларида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган икки жамоадан бири бўлди. Бунда марказий ҳимоячи Камиль Гликнинг хизмати катта бўлди. Баланд бўйли Глик ҳимояда ишончли ўйин намойиш этди. "Торино" аъзоси Евродан сўнг бирор бир топ клубга ўтса ҳам ажабланмаймиз.

Жером Боатенг (Германия)
Гуруҳ босқичини гол ўтказмай якунлаган иккинчи жамоа - Германия. Жером Боатенг стабил ўйини ва ҳимоя чизиғини бошқариши билан ажралиб турди. Украина билан ўтган биринчи тур ўйинида Коноплянканинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. Ўша вазият тасвирланган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда анча оммалашди.
 
Леонардо Бонуччи (Италия)
Рамзий терма жамоага номзод учинчи ҳимоячи "Скуадра адзурра" вакили Леонардо Бонуччи. Бугунги Италия ҳимоясининг "мияси" айнан Бонуччи ҳисобланади. "Профессор" Белгия билан ўйинда Жаккеринига узоқ масофадан заргарона пас берган эди.



Ярим ҳимоячилар:
Эрик Дайер (Англия)

У қадар ёрқин ўйин намойиш эта олмаган Англия терма жамоаси таркибида Эрик Дайер яққол ажралиб турди. 22 ёшли футболчи таянч ярим ҳимоясида асосий ролни ўйнади. Россия дарвозасига жаримадан урган голи эса чиройли голлар орасидан жой олади.

Марек Гамшик (Словакия)
Словакия терма жамоаси таркибидаги энг ёрқин юлдуз бўлган Марек Гамшик ўзининг етакчилик қобилиятини яна бир бор намоён қилди. Ҳар бир учрашувда жамоа ҳужумларининг асосий "қурувчиси" бўлди. Игорь Акинфеев дарвозасига киритган шедевр голига эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас.



Балаж Жуджак (Венгрия)
Евронинг кашфиёт жамоаси - Венгрия. Венгерлар сардори Балаж Жуджак жамоанинг "юраги" эканлигига гувоҳ бўлдик. Декабрда 30 ёшни қарши оладиган ярим ҳимоячи ҳужумларни қанот бўйлаб ривожлантиришни маромига етказади, жарима майдончасига етказиб берадиган тўплари ҳам "сифатли". Жуджак Португалиядек жамоа дарвозасига иккита тўп киритди ва Венгриянинг гуруҳда сенсацион тарзда биринчи ўринни эгаллашига улкан ҳисса қўшди.

Иван Перишич (Хорватия)
Хорватия терма жамоасининг гуруҳдан чиқишига энг катта хисса қўшган ярим ҳимоячи Иван Перишич бўлди. “Интер” аъзоси биринчи турда Туркияга қарши баҳсда жуда фаол ўйнади. Иккинчи турда Чехия билан баҳсда ҳисобни очувчи голга Перишич муаллифлик қилди. Сўнгги турда Испанияга қарши ўйинда Калиничга голли пас узатди ва сўнгги дақиқаларда ўзи Де Хеа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб хорватларга иродали ғалаба ва гуруҳда биринчи ўринни келтирди.

Димитри Пайе (Франция)
Гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиларидан бири бу шубҳасиз Димитри Пайе. “Вест Хэм” аъзоси илк турданоқ Франциянинг етакчисига айланиб олди. Ҳамма Погбадан нимадир кутаётганида Пайе катта саҳнага чиқди. Айнан унинг голи Руминияни мағлуб этди, унинг голи Албанияни таслим қилишга ёрдам берди. Швейцария билан ўйинда агар Сиссоконинг пасидан сўнг дарвоза тўсини эмас дарвозани нишонга олганида Пайе яна бир супер гол муаллифига айланган бўларди.



Ҳужумчилар:
Альваро Мората (Испания)

3та турда 3та гол урган ягона соф ҳужумчи. Мората фақат Чехияга қарши биринчи ўйинда тўп кирита олмади холос. Ўша баҳсдаги танқидлардан кейин Туркия дарвозасига иккита, Хорватияга битта тўп киритишга эришди. Мората шундай давом этса мусобақа тўпурари бўлиши ҳам мумкин.

Гарет Бэйл (Уэльс)
Ушбу мусобақада гуруҳ босқичининг барча ўйинида гол урган ягона футболчи. Европа чемпионати дебютанти Уэльсдан кўпчилик катта натижаларни кутмаганди. Бироқ Бэйл ўз жамоадошларини ортидан эргаштира олди. “Реал” аъзоси Словакия ва Англияга жарима тўпларидан сўнг гол уришга эришди. Россия билан ўйинда ҳам Акинфеев дарвозасига йўл топа олди.



Бош мураббий: Бернд Шторк (Венгрия)
Яна бир дебютант Венгрия ўз гуруҳида аутсайдер деб ҳисобланганди. Бироқ германиялик Бернд Шторк бошчилигидаги Венгрия Австрияни мағлуб этди, Исландия ва Португалия билан дуранг ўйнаб кейинги босқичга гуруҳда биринчи ўрин билан чиқишга эришди. Шторк ватандоши Андрес Мюллер билан бирга тандем ҳосил қилганини кўпчилик билмаса керак. Ажойиб натижаларда айнан Мюллернинг ёрдами ҳам катта бўлмоқда.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика