Latest news

22:51"Арсенал" "Ньюкасл" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  0 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  682 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  4 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  146 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3 News

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3

ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Венгрия - Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Нани тўпни қайтарди, жарима майдони яқинида турган Золтан Гера тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0.

Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда Кирай қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Джуджак белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли девордаги Андре Гомешга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Ўнг қанотдан Жоау Мариу томонидан узатилган тўпни Роналду товони билан дарвозага йўллади - 2:2. Шедевр!

55-дақиқада Джуджак жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна Джуджак тўпни эгаллаб чап оёғи билан кучли зарба йўллаб дублга эришди - 3:2.

Учрашувнинг 62-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Роналду боши билан Кирай дарвозасига йўллади - 3:3.


Евро-2016. "F" гуруҳи, 3-тур.
ВЕНГРИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 3:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
22 июнь. Лион. "Стад-де-Лион" стадиони.
Ҳакам - Мартин Аткинсон (Англия).

Голлар: Гера 18, - 1:0. Нани 41, - 1:1. Джуджак 47, - 2:1. Роналду 49, - 2:2. Джуджак 55, - 3:2. Роналду 62, - 3:3.

Венгрия - Габор Кирай, Михай Корхут, Роланд Юхас, Ричард Гузмич, Адам Лонг, Адам Пинтер, Золтан Геро, Акош Элек, Герге Ловренчич (Штибер, 81), Балаж Джуджак (с), Адам Салаи (Немет, 70)

Португалия - Руй Патрисиу, Элизеу, Рикарду Карвалью, Пепе, Виейринья, Жоау Мариу, Жоау Моутинью (Ренато Саншеш, 46), Вилльям Карвалью, Андре Гомеш (Куарежма, 61), Нани (Данило, 80), Криштиану Роналду (с)
 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика