Latest news

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Евро-2016. "Е" гуруҳи таҳлили News

Евро-2016. "Е" гуруҳи таҳлили

Евро-2016да гуруҳ босқичи ўйинлари ниҳоясига етди.


"E" гуруҳи якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ушбу гуруҳдан Италия, Бельгия, Швеция ҳамда Ирландия терма жамоалари ўрин олгандилар. Европа чемпионатига қуръа ташланганида ушбу гуруҳ энг қизиқарлиларидан бири бўлиши тахмин қилинганди.

Албатта, юлдузли Бельгия, Ибрагимовичдек футболчиси бор Швеция, ортиқча таърифга ҳожат бўлмаган Италия ва тажрибали мураббий қўл остидаги Ирландия терма жамоалари ўрин олган гуруҳга "ўлим гуруҳи" дея таъриф берганлар ҳам топилди.

Якунда эса Ибра бошчилигидаги Швеция терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда ўз уйига равона бўлди. Қолган учта терма жамоа эса турнирни 1/8 финалда давом эттирадиган бўлди.

Италия - 6 очко

Ғалаба - 2
Дуранг - 0
Мағлубият - 1

Тўплар нисбати - 3-1.



Италияликлар ўзлари иштирок этган турнирларда доимо етакчилар сифатида қайд этилган бўлсаларда, бу сафарги Еврода уларни фаворитлар сифатида ҳисоблайдиган мухлис ва мутахассисларни нисбатан камроқ учратишимиз мумкин эди. Аммо, Антонио Конте бошчилигидаги "мовий гвардия"чилар турнирни кўтаринги рухда бошладилар ва турнирдаги ҳозирча ягона ажойиб ўйини эвазига Бельгия терма жамоасини мағлубиятга учратиш орқали кейинги босқич масаласини 90 фоизга хал қилиб олишди. Ундан сўнг эса Швеция терма жамоаси кичик устунлик эвазига мағлуб этилди ва биринчи ўрин масаласи муддатидан олдин хал қилинди. Учинчи турда Ирландия терма жамоасига қарши кераксиз бўлган ўйинда Конте асосан захира футболчиларига ишонч билдирди ва жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди

Италияликлар нимчорак финалда эндиликда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Ёдингизда бўлса, Евро-2012 финалида ҳам ушбу терма жамоалар ўртасидаги ўйин гувоҳига айлангандик ва ўша ўйинда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Европа чемпионлигини қўлга киритгандилар. Бу сафарги ўзаро ўйин 1/8 финал доирасида бўлиб ўтади. Чорак финал йўлланмаси учун аёвсиз кураш кечиши тайин.

Гуруҳ босқичида гол киритган италиялик футболчилар: Жаккерини, Пелле, Эдер.



Бельгия - 6 очко


Ғалаба - 2
Дуранг - 0
Мағлубият - 1

Тўплар нисбати - 4-2.



Бельгияликлар нафақат гуруҳ фаворити, балки турнир фаворитларидан бири дея тахмин қилинганди. Бироқ, дастлабки ўйинда Италия терма жамоасига учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубият мураббий Марк Вильмотс юлдузли таркиб билан ҳали кўп меҳнат қилиши лозимлигини кўрсатиб берди. Кутилмаган мағлубиятдан сўнг, бельгияликлар иккинчи ўйинда Ирландия терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдирдилар ва гуруҳдаги имкониятларини яхшилаб олдилар. Учинчи турда эса Наингголаннинг голи эвазига швецияликлар мағлуб этилди. Якунда эса бельгияликлар 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллашди. Ўзаро ўйинда италияликлардан учралган мағлубият тўплар нисбати нисбатан яхшироқ бўлган бельгияликларни иккинчи ўринга тушириб юборди ва нимчорак финалда Венгрия терма жамоасини тўқнаштирди.

Гуруҳ босқичида гол киритган бельгиялик футболчилар: Лукаку (2), Витцель, Наингголан.



Ирландия - 4 очко

Ғалаба
- 1
Дуранг - 1
Мағлубият - 1

Тўплар нисбати - 2- 4.



Евро-2016 бошланишидан олдин ирландияликлар гуруҳ аутсайдери ҳисобланганди. Мартин О'Нил шогирдлари дастлабки турда Швеция терма жамоасига тўқнаш келдилар ва Киран Кларкнинг автоголи эвазига ғалабани қўлдан чиқардилар. Якунда ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи турда эса "яраланган шер" - Бельгия терма жамоасидан 0:3 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олинди. Учинчи турда эса гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритган Италия терма жамоасига қарши тўқнаш келдилар ва 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Нимчорак финалда ирландлар мусобақа мезбонлари - Франция терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Ирландияликлар 1/8 финалда "Анрининг қўли" учун қасос олишга уриниб кўрадилар. Қизиқ ўйин бўлиши табиий.

Гуруҳ босқичида гол киритган ирландиялик футболчилар: Хулахан, Брэди.



Швеция - 1 очко

Ғалаба
- 0
Дуранг - 1
Мағлубият - 2

Тўплар нисбати - 1-3.



Эрик Хамрен бошчилигидаги скандинавияликлар турнирга улкан мақсадлар билан ташриф буюргандилар. Ирландия терма жамоаси билан дастлабки турдаги дурангдан сўнг, Ибрагимович жамоадошлари Италия терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдилар. Учинчи турда эса швецияликларни фақат ва фақат ғалаба қониқтирарди. Ибрагимович учун терма жамоадаги сўнгги ўйинда эса яна 0:1 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинди. Шу тариқа, Швеция тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда турнирни эрта якунлади.

Гуруҳ босқичида швециялик футболчилар умуман гол кирита олишмади. Ирландиялик футболчининг автоголи эса тўплар нисбатидаги урилган голлар қисмининг бўш турмаслигини таъминлади холос.


Гуруҳнинг якуний жадвали:


Демак, ушбу гуруҳнинг учта жамоаси - Италия, Бельгия ва Ирландия терма жамоалари Еврода ўз юришларини давом эттирадилар.



Азиз Тўхтамуродов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика